Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:25

Кикбоксинг ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлими мулозимлари устидан жиноят иши очилди


Иллюстрация
Иллюстрация

Жиноят иши очилишига 18 яшар кикбоксингчи Санжар Салимовнинг ўлими асос бўлгани айтилмоқда.

Шу йилнинг 30 апрель куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлимининг мансабдор шахслари устидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда “Озодлик”ка номини очиқламаслик шарти билан маҳаллий адвокатура вакили хабар берди.

Озодликда бу хабарнинг расмий тасдиғи йўқ. Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг Ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлимидан ҳам маълумот олишнинг ҳозирча имкони бўлмади.

Маҳаллий адвокатура вакилига кўра, шу йилнинг 21 апрелида Республика Шошилинч тез тиббий ёрдам марказида вафот этган 18 яшар кикбоксингчи Санжар Салимовнинг ўлими мазкур жиноят ишининг қўзғатилишига асос бўлган. У шу йилнинг 14 апрелида Тошкентдаги ЖАР спорт саройида ўтказилган мусабақада тан жароҳати олиб, шфохонага келтирилган.

“2000 йилда туғилган, Олмазор тумани Себзор даҳасида иcтиқомат қилган Салимов Санжар Сарвар ўгли марказимизнинг реанимация бўлимига бўлимига “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия оғир даражали лат ейиши, бош мия пардалари ва тўқималарига қон куйилиши” ташхиси билан ҳушсиз ҳолатда олиб келинган. У тиббий муолажаларга қарамасдан 2018 йил 21 апрель куни шу шифохонада вафот этди” деди РШТТЁМ вакили “Озодлик” билан суҳбатда.

Озодлик манбасининг айтишича, жиноят иши юзасидан олиб борилган суриштирувларга кўра, Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг Ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлими бу хилдаги мусобақаларни қонунга зид равишда ўтказиб келган. Мураббийлар ва ҳакамларда тегишли малакага оид лицензиялар, мусобақа низомларига оид нормативлар бажарилмаган. Шунингдек, ёшларни спортга жалб қилишда қатор қонунбузарликларга йўқ қўйилган.

“Маълумотлар шу йилнинг 14 апрелида ўтказилган мусобақани ташкил этишда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилгани, иштирокчиларнинг чуқуқ тиббий кўрикдан ўтказилмагани ва ота-оналарнинг розилиги олинмаганини кўрсатди. Спортчиларга қонунга зид равишда соғлиғи ва ҳаёти суғурталанган полислар бўлмагани, сулья ва мураббийларнинг малакага оид лицензиялари мавжуд эмаслиги аниқланган” деди терговга яқин манба.

Унинг қўшимча қилишича, жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов натижаларига қараб, Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг Ассоциацияси фаолияти юзасидан ЖКнинг бошқа моддалари билан ҳам иш қўзғатилиши мумкин.

Озодлик манбаси мазкур жиноят иши доирасида Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг Ассоциациясининг жавобгарликка тортилган шахслари номини ошкор қилмади.

XS
SM
MD
LG