Линклар

Ўзбекистон футбол федерациясининг Тошкентда бўлиб ўтган ҳисобот- сайлов конференциясида, маҳаллий сайтларнинг хабар қилишича, федерациянинг янги президенти этиб, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби вице-президенти лавозимида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов сайланди.

Ўзбекистон Футбол федерациясини 2006 йилдан шу кунгача 69 ёшли Мираброр Усмонов бошқариб келаётган эди. Асли касби ошпаз бўлган Усмонов 2013 йилдан бери Миллий олимпия қўмитаси раиси ҳамдир.

Мустақиллик йилларигача Тошкентдаги турли ресторанларда ошпазлик қилган Усмонов 1990-2005 йилларда савдо вазири ва бош вазир ўрибосари лавозимларида ишлаган.

ЎФФ президенти лавозимини топшираётиб қилган баёнотида Мираброр Усмонов, жумладан, бундай деган: "Мен бир армон билан кетяпман. Мен ишлаган даврда Жаҳон чемпионатига чиқа олмадик. Бу ишни уддаласак, жуда яхши бўларди. 4 йилдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионатига чиқади ва у ерга борганда бизни уялтириб қўймайди деган умиддаман".

Ўзбек футболининг бугунги аҳволи Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида муҳокама қилинган эди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG