Линклар

Шошилинч хабар
14 август 2022, Тошкент вақти: 17:00

Мустақиллик учун Совет даврида курашиб, қамалган Миртемир Мирабдуллаев вафот этди


Миртемир Мирабдуллаев

1972 йилда Ўзбекистон мустақиллигини талаб қилувчи уюшма тузгани, Совет Иттифоқига қарши курашгани учун КГБ тарафидан қамоққа ташланган тошкентлик Миртемир Мирабдуллаев 78 ёшида 5 март куни оламдан ўтгани Озодликка 19 март куни маълум бўлди.

Миртемир аканинг вафот этгани тўғрисида Озодликка шоира ва жамоатчилик фаоли Дилором Исҳоқова хабар қилди.

Дилором опанинг айтишича, кейинги йилларда мухолифатдаги сиёсий партиялар аъзолари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, зиёлилар ва жамоатчилик фаоллари ўзаро “гап”ларини Миртемир Мирабдуллаевнинг уйида ўтказиб келган.

“Миртемир ака учун бу дунёда ягона авторитет ҳақиқат эди, у жасур одам эди”, деди Дилором Исҳоқова.

Дилором Исҳоқова Миртемир Мирабдуллаев ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:20 0:00
Бевосита линк

Озодлик радиоси кейинги йилларда Миртемир Мирбадуллаевни бир неча бор суҳбатга чорлаган.

Ўшандай суҳбатлардан бири 2016 йилнинг 26 апрелида, 1966 йилги Тошкент зилзиласига 50 йил тўлиши муносабати билан OzodNazar эшиттириши доирасида ўтказилган.

1966 йил OzodNazarнинг бугунги меҳмони Миртемир Мирабдуллаев учун нафақат Тошкент зилзиласи билан аҳамиятлидир. Ўша йили у ҳамфикрлари билан яширин ташкилот тузган ва бу фаолият Миртемир Мирабдуллаев учун қамоқ билан тугаган эди. Суҳбат охирида, албатта, ана ўша воқеа тўғрисида ҳам гап бўлади. Тошкент зилзиласига 50 йил тўлган кунда ўтказилган суҳбат ўша табиий офат тафсилотларидан бошланди.

Миртемир Мирабдуллаевнинг OzodNazarи:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:16 0:00
Бевосита линк

Озодлик радиоси Миртемир Мирбадуллаевнинг оила аъзоларида ҳамдардлик билдиради.

XS
SM
MD
LG