Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:29

“Мирзиёевга ишониб аросатда қолдик” - қўшни давлатлардан қайтган талабалар ўқишга қабул қилинмаяпти


Мутахассисларнинг айтишича, Ўзбекистонда ўқишга киришнинг қийинлиги, контракт пули қимматлиги боис кўпчилик нисбатан арзон ва кириш осон бўлган кўшни давлатлар олийгоҳларини танламоқда. 
Мутахассисларнинг айтишича, Ўзбекистонда ўқишга киришнинг қийинлиги, контракт пули қимматлиги боис кўпчилик нисбатан арзон ва кириш осон бўлган кўшни давлатлар олийгоҳларини танламоқда. 

Ўқишни қўшни давлатлардан кўчириш учун Ўзбекистонга қайтиб келган юзлаб талаба ҳануз олийгоҳларга қабул қилинмагани маълум бўлди.
Баъзи талабалар муаммони ҳал қилишда ёрдам сўраб президентга мурожаат қилди.

Озодлик суҳбатлашган талабаларнинг айтишича, Ўзбекистондаги олийгоҳлар коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазиятга қарамай қўшни давлатлардаги ўзлари таҳсил олган ўқув юртларидан ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиб келишни талаб этмоқда.

Баъзи олийгоҳлар эса ўрин етишмаслигини айтиб, талабаларни умуман ўқишга қабул қилмаяпти.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махcус таълим вазирлиги ахборот хизмати мулозими 2 ноябрь куни Озодлик билан суҳбатда ҳар бир олийгоҳ ўзининг техник базасидан келиб чиққан холда қўшни давлатларда ўқиб, ўқишни кўчирмоқчи бўлган талабаларни қабул қилиши ва қабул қилмаслиги мумкинлигини айтди.

Мутахассисларнинг айтишича, Ўзбекистонда ўқишга киришнинг қийинлиги, контракт пули қимматлиги боис кўпчилик нисбатан арзон ва кириш осон бўлган кўшни давлатлар олийгоҳларини танламоқда.

Ўзбекистон ҳукумати ўтган йили қўшни давлатларда ўқиётган талабаларга ўқишни кўчиришда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва бюрократик тўсиқлар бўлмаслигини ваъда қилган эди.

Қашқадарёлик Нодир (исми талабанинг илтимосига кўра ўзгартирилди -таҳр.) Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги Мухтор Авезов номидаги университетда бир йил ўқиб бу йил ўқишни Ўзбекистондаги Қарши Давлат университетига кўчирмоқчи бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “ўқиш пулини арзон қиламиз, қайтсангизлар енгиллик берамиз” деган ваъдаларига ишониб Ўзбекистонга қайтган бу талаба ўқишга қабул қилинмаганини айтади.

“Президентга ишониб у ёқдан отчисление бўлиб ўқишни Ўзбекистонга ўтказмоқчи бўлдим. Бу ерда транскрипт, аттестат, ўқишга қабул қилинганим ҳақидаги буйруқнинг асл нусҳасини олиб кел, деб бюрократия қилишяпти. 15 ноябргача мухлат берди. Ҳолбуки, университетни ўзи қўшни давлатлардаги олийгоҳларга запрос жўнатиб олдириши керак бу ҳужжатларни. Шуни ҳам талабаларни бўйнига қўймоқда, бизга эса бу ҳужжатларни у ёқдаги олийгоҳлар бермайди, ректоратингдан келсин, берамиз деяпти. Аросатда қолиб кетдик. Президент Шавкат Мирзиёев қабулхонасига ҳам мурожаат қилдик, Олий таълим вазирлигига ҳам ёздик, натижа бўлмаяпти, шунга сизларга чиқяпмиз”, - дейди талаба .

Телеграмдаги “Қашқадарё” гуруҳида эълон қилинган хабарга кўра, ҳозирда биргина Қарши давлат университетига қўшни давлатлардан қайтиб келган уч юзга яқин талаба сарсон.

Улар ўқиган жойидан транскрипт, яъни биринчи ўқув йилида топширган имтиҳонлари ҳақида муҳрланган қоғоз ҳамда талабалар сафидан чиқарилгани ҳақидаги буйруқдан нусхани Ўзбекистон олий ўқув юртларига тақдим этишлари керак.

Университет қабул комиссиясининг Ойбек исмли ходими Озодликка шу ҳужжатларсиз улар ўқишга қабул қилинмаслигини айтди.

”Бу талабалар нега Озодликка мурожаат қилади, нима дарди бўлса бизга айтсин, ҳар бирига ёрдам берамиз. Ҳар бирини холати ҳар хил-да. У ҳақиқатан Қозоғистонда ўқиганми, шуни тасдиқловчи ҳужжат керак. Ўқишга кириб умуман ўқимагани бор, чунки ўтган йили пандемия бўлиб ўқиш онлайн бўлди. Ҳужжатларни олиб келса буйруқ чиқади ва талабаликка қабул қилинади, муаммо йўқ”, - дейди университет мулозими.

Ўзбекистоннинг бошқа баъзи вилоятларидаги олийгоҳларда ҳам шу аҳвол. Хоразмдаги Урганч Давлат университетига қўшни давлатлардан қайтиб келиб, ҳужжат топширган талабалар ҳам ҳануз ўқишга қабул қилинмаган.

“Бошида ваъда бермаслиги керак эди, биз ҳам ўқишни кўчириб бунақа овора бўлиб юрмас эдик. Улар муаммо бўлмаслигига ваъда беришган эдику, қани энди олий таълим вазирлиги ёрдам берсин бизга”,- дейди урганчлик Мақсуда исмли талаба қиз.

Ўзбекистон ҳукумати ўтган йили қўшни давлатларда ўқиётган талабаларга ўқишни кўчиришда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва бюрократик муаммолар бўлмаслигини ваъда қилган эди.

Урганч Давлат университетида қўшни давлатлардан қайтиб келган талабалар қабул масаласини муҳокама қилмоқда.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:19 0:00

"Олийгоҳлар ололмаймиз дейиши ҳам мумкин"

Ўзбекистон Олий ва ўрта махcус таълим вазирлиги ахборот хизмати мулозими 2 ноябрь куни Озодлик билан суҳбатда ҳар бир олийгоҳ ўзининг техник базасидан келиб чиққан холда қўшни давлатларда ўқиб, ўқишни кўчирмоқчи бўлган талабаларни қабул қилиши ва қабул қилмаслиги мумкинлигини айтди.

“Тартиб бўйича аслида ҳар бир университет ўзининг техник базаси, шароитидан келиб чиққан холда уларни қабул қилиши мумкин. Ёки ололмаймиз, узр, бизни квотамиз тўлиб бўлди, бошқа имкониятимиз йўқ бизда, ололмаймиз дейиши ҳам мумкин. Лекин, шуни айтишим керак, секин-секин камаймоқда бу холат. Бу йил ҳам кўрдингиз қанча квоталар яратилди, кейинги йилда яна оширилади шундай холатларни олдини олиш мақсадида”, - дейди Ўзбекистон Олий ва ўрта махcус таълим вазирлиги ахборот хизматининг исмини очиқламаган мулозими.

Ҳукуматнинг махсус қарори билан ўқишини Ўзбекистонга кўчирган минглаб талаба нега ҳануз расман қабул қилинмади? Вазирлик талабаларга қўшни давлатлар олийгоҳларидан ҳужжатларини олдиришда ўз каналлари орқали кўмак бериши мумкинми? Бу саволларни вазирлик мулозими жавобсиз қолдирди.

Тошкентлик блогер Диора ўқишини Ўзбекистонга кўчирмоқчи бўлган талабаларнинг муаммоларини ўрганган.

"Муаммо нимада аслида. Ўзбекистонда ўқишга кириш қийин, одам кўп, университет оз, ўқишга киргани билан контракт қиммат. Шунинг учун кўпчилик қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондаги билим юртларига киришади. Бир йил ўқиб Ўзбекистонга кўчиришади. Бу бир схемага айланган", - дейди блогер.

Исми очиқланмаслигини истаган самарқандик талаба Тожикистон Давлат университетида ўқиб бу йил Самарқанд Давлат университетига ўқишини ўзгартиришга муваффақ бўлганини айтади.

"Тожикистонда ўқиш пули йилига 400 доллар, кириш ҳам осон. Ўтган йили бир йил ўқидик. Ўқиш бинода бўлди. Бу йилдан ўқишни СамДУга ўтказдим. Контракт пули йилига 700 долларга яқин бўляпти. Мен билан бошқалар ҳам топширган, уларни қабул қилишмади. Онлайн ўқиганларни олмаяпти. Ўқишга кириб умуман ўқимаганлар ҳам бор, уларни ҳам қабул қилмаяпти, бизда эса ўқиш тўлиқ бўлган, ҳамма ҳужжатларни олиб келиб бердим, олишди,"- дейди самарқандлик талаба.

Ўтган йили Ўзбекистон Олий ва ўрта таълим вазирлигининг буйруғи асосида, қўшни давлат олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик минглаб талаба ўқишларини ташлаб юртига қайтиб келди.

Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг олий ўқув юртларида,Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус вазирлигига кўра, 2020 йил февраль ойигача 35 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олган.

XS
SM
MD
LG