Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2019, Тошкент вақти: 19:42

Ўзбекистонлик қочқин Европа давлатларидан бирида бошпана олди (ВИДЕО)


Баҳодир ва Татьяна

Россияда сиёсий қочқин мақомини ололмаган ўзбекистонлик Баҳодир Каримов Европа давлатларидан бирида бошпана топди. Шу кунларда у ўз рафиқаси билан халқаро ташкилотлар ва Европа давлатларидан бирининг элчихонаси кўмагида Россиядан чиқиб кетди. Баҳодир Каримов ўзининг яқин режалари тўғрисида Озодликка сўзлаб берди.

Жорий йилнинг феврал бошларида анча йиллардан буён Россияда на сиёсий бошпана, на Россия гражданлигини ололган ва Ўзбекистон ҳукумати сўрови билан экстрадиция хавфи остига бўлган қочқин 34 яшар фарғоналик Баҳодир Каримов ниҳоят Европа давлатларидан бирига чиқиб кетди.

“Биз Европадамиз!!! Ура!!! Ўзбек тоталитар тузуми исканжасидан қутулишга муваффақ бўлдик. Биз озодмиз!” деб ёзди фейсбук саҳифасида ўзбекистонлик қочқин Баҳодир Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова.

Телефон орқали Озодлик билан суҳбатда Баҳодир Каримов Россиядан чиқиб кета олишига ўзининг ҳам ишончи қолмаган пайтда ижобий жавоб олганини сўзлади:

- Биз Светлана Ганнушкина ва БМТнинг Қочқинлар комиссариати кўмагида Россиядан чиқиб кетдик. 2017 йилнинг ёзида биз бир маротаба Чехия орқали Украинага чиқиб кетмоқчи бўлганимиз. 2017 йилнинг июнида БМТ Қочқинлар комиссариати томонидан расман қочқин этиб қабул қилинганимдан кейин Европа давлатларидан бири менга виза қилиб, бошпана берди. Лекин Россия мени чиқаришни истамади. Ярим йил, олти ой чиқиб кетишга Россия рухсатини кутиб ўтирдик, деди ниҳоят бу рухсатни олиб, аллақачон Россияни тарк этганини гапирган Баҳодир.

Ўзбекистонлик муҳожир йигит БМТ ва Светлана Ганнушкинанинг “Гражданское содействие” ташкилотидан ташқари, унга Чехияда фаолият юритаётган ҳуқуқ фаоли Абдусами Раҳмонов, Халқаро Миграция ташкилоти (IOM), ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева, Россия ва бошқа мамлакатларда яшаётган ўнлаб кўнгиллилар, “Озодлик” ва Би-Би-Си Ўзбек хизматларига ёрдам беришда алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Баҳодир ва Татьяна яқин келажакка улкан режаларни тузиб қўйганини ҳам гапириб берди.

- Ниҳоят катта, “Наполеон режалари” билан келганмиз бу ерга! Татьяна билан энг биринчи мақсадимиз – қисқа вақт ичида тил ўрганиш,маҳаллий жамиятга интеграциямизни тезлаштириш, олий ўқув юртида ўқишимизни давом эттириш. Шу боис, бизнинг аҳволимизга тушганларга сабр-тоқат билан охиригача курашишни маслаҳат бераман, дея якунлади Баҳодир Каримов.

Б.Каримов: Доимо охиригача курашинг!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:53 0:00
Бевосита линк

Озодлик самаралик Баҳодир ва Татьяна Каримовалар тақдирига оид бир қанча мақола ва лавҳалар чоп этган эди.

Бунгача Россиянинг Самара шаҳрида яшаб келаётган фарғоналик Баҳодир Каримов Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан 2013 йилнинг октябрида халқаро қидирувга берилган.

Хавфсизлик идораси расмий сўровномасида Баҳодир Екатеринбург шаҳрида “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотини тузгани”, Ўзбекистонга келиб “махфий равишда диний йиғинлар уюштириб, ташкилотга янги аъзолар жалб қилгани” (Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-1, 244-1 моддалари – таҳр.) тушунтирилган.

Озодликка берган интервьюларида у ҳатто намоз ўқимаслигини билдирган.

Ярим йил қамоқда ўтирган Баҳодирнинг сочлари оқариб кетган
Ярим йил қамоқда ўтирган Баҳодирнинг сочлари оқариб кетган

2014 йилнинг июнида Баҳодир Каримов ишга рухсатнома расмийлаштираётган пайтда ФМС ходимлари томонидан қўлга олинган ва шу кундан бошлаб Самара тергов изоляторида 7 ою 10 кун экстрадиция тергови остида бўлган эди.

Озодлик 2014 йилнинг июлида фарғоналик бу йигит ноқонуний абловларга жавобан изоляторда очлик эълон қилгани тўғрисида хабар берган эди.

Ўзбекистон сўрови билан экстрадиция текширувидан ўтган 35 яшар фарғоналик Баҳодир Каримовга у охирги 13 йил яшаб келаган Самарада на қочқинликка, на вақтинчалик яшашга рухсат берилди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG