Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 09:35

Наманган шаҳар ҳокимлиги мулозими қабристонларга оид ўз сайти хабарини ҳам инкор этди


Шаҳарнинг Ғунча даҳасидаги қабристонни ободонлаштириш ишларига “мактаб, боғча ходимлари ва медиклар” жалб этилгани, улар “ҳар куни эрталаб соат 6 дан 10 гача ишлатилаётгани” тўғрисида Озодликнинг мобил мухбири хабар қилди.

Вазият юзасидан саволга Наманган шаҳар ҳокимлиги мулозими қабристондаги ишларга "шаҳар ободонлаштириш корхонасигина" жалб этилганини айтди.

Айни пайтда ҳокимлик расмий сайтида қабристонни ободонлаштириш ҳашар йўли билан амалга оширилаётгани тўғрисида хабар берилган.

Наманган бюджетчиларига қабристонни тозалаш буюрилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:34 0:00

“Янги шаҳар хокимимиз савоб ишни қабристонни тозалашдан бошладилар. Наманган шаҳридаги барча бюджет ташкилотлар ҳар шанба, якшанба кунлари қабристон тозалашга чиқмокдалар.

Ғунча даҳасидаги қабристон худуди 103 гектар экан, ишлаётганлар -мактаб, боғча ва медиклар. Тўғри, савобу, аммо ҳеч ким хоҳлаб бормаяпти. Ким эрталаб соат 6 дан 10 гача 40 градус иссиқда қабристонни 4 соат тозалашни орзу килади?!

Яна бирма-бир ташкилотлардан борган хашарчиларни санаб, ўзлари оппоқ кўйлакларда турволиб, регистрация килишяпти, пунктуально соат 10-00 гача чиқаришмаяпти”, деб ёзди Озодликнинг мобил мухбири.

Бу хат ортидан Озодлик боғланган Намангандаги мактаблардан бирида ишлайдиган ўқитувчининг, ободонлаштириш ишлари нафақат Ғунчадаги қабристонда, балки “Промзонадаги Мангулик қабристонида” ҳам олиб борилмоқда ва бу ишларга ўқитувчилар жалб этилган. Исми сир қолиши шарти билан гапирган ўқитувчи ободонлаштиришга қанча ўқитувчи жалб этилганини, аниқ маълумоти йўқлигини рўкач қилиб, айтмади.

"Юқумли касалликлар шифохонаси жалб этилмади"

Қабристон тозалашга тиббиёт ходимлари жалб этилганига оид маълумот, ҳозирча тасдиқланмади. Ҳар ҳолда, шаҳардаги юқумли касалликлар шифохонаси телефонини кўтарган врач ошқозон-ичак касалликлари авж олгани боис, касалхонанинг ўзида одам етишмаётгани, қабристонга ҳеч ким жалб этилмаганини қатъий айтди.

Ҳокимлик мулозими нима деди?

Наманган шаҳар ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мулозими қабристонларни ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганини тасдиқлади. Бу ишга бюджет ташкилотлари ходимлари жалб этилганига оид саволни эшитгач, мулозим бироз тин олди ва шундан сўнг, “бу ишларга шаҳарни ободонлаштириш корхонаси жалб этилган, қўшимча маълумотни матбуот хизматидан олишингиз мумкин”, деб гапни қисқа қилди.

Матбуот хизмати телефонини кун давомида биров кўтармади.

Ҳокимлик сайти қабристонни ҳашарчилар тозалаётганини ёзди

Бироқ шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида эълон қилинган фоторепортаж “Уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат рамзи бўлган ҳашар халқимизнинг минг йиллар оша қадрланиб келинаётган азалий удумларидан саналади”, деб бошланади.

“Ҳокимимиз чақириғига биз лаббай деб жавоб берамиз, мана бугун хаттоки юк машиналарининг хайдовчилари ҳам ўз ташаббуси билан машиналарида чиқиндиларни олиб кетишга хисса қўшмоқдалар”,- деган шаҳардаги “Мавлоно” қабристонида ўтказилган ҳашарда қатнашган 64 яшар Юсуфжон Ғаниев.

Ҳокимлик лавозимидаги фаолиятини қабристонларни ободонлаштириш билан бошлаган 41 яшар Шавкат Абдураззоқов Наманган шаҳар ҳокими лавозимига жорий ойда тайинланган эди.

Ҳатто маҳаллий журналистлар ёза бошлаган гап

Озодлик йиллардан буён кўтариб келаётган мавзу – бюджет ташкилотлари ходимларини, шу жумладан ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш мавзуига кейинги пайтларда маҳаллий журналистлар ҳам эътибор қарата бошлади.

Хусусан, кун.уз сайти куни кеча “Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда”, деган сарлавҳа остида катта мақола эълон қилди. Мақоласини Фарғона вилоятидаги ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилаётганини исботловчи аудиоёзув мазмуни билан таништиришдан бошлаган сайт ўз ўқувчиларини меҳнатга мажбурлаш - жиноят эканидан огоҳлантиради:

“Эслатма: Ўзбекистон Републикасида мажбурий меҳнат Ўзбекистон Републикаси Конституциясининг 37-моддаси, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси, Меҳнат кодексининг 7-моддаси, шунингдек, «Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисида»ги Конвенция (1930 йил 28 июнда қабул қилинган, 1997 йил 30 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинган) ҳамда «Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида»ги Конвенцияга (1957 йил 25 июнда қабул қилинган, 1997 йил 30 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинган) кўра тақиқланади”, деб ёзди кун.уз сайти.

Қонунлар ўз йўлига...

Маҳаллий журналистлар фикрича, муаммонинг ўзаги мажбурий меҳнат масаласига қонун чиқарувчиларнинг ўзлари лоқайдлик билан қараётганидадир.

Тошкентдаги Халқаро пресс клубда 7 июл куни Ўзбекистон Олий мажлис Сенат аъзоларининг ярим йиллик фаолиятига бағишланган жонли мулоқотда гапирган сенатор Баҳодир Тожиев мактабларда ўқитувчилар ободончилик ва дала ишларига мажбурий жалб этилишини инкор қилганди.

"Республикамизнинг турли ҳудудларида, вилоятлар бўйлаб депутатлар билан ўтказилган учрашувларнинг ҳали бирортасида ўқитувчи бугун биз кўча тозалаяпмиз деган шикоят билан чиққани йўқ. Улар биз билан учрашувларда мажбурий меҳнат ҳақида оғиз очаётгани йўқ ва бундай ҳолат кузатилмаган", - деб айтганди Баҳодир Тожиев.

Айни масалага Сенат раисининг ўринбосари Светалана Ортиқова ҳам ўз муносабатини билдирган эди.

"Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Сиз билан биз яшайдиган ернинг юзини сиз билан биз тозаламасак, ташқаридан келган одам тозалаб берадими? Тошкентда чиқинди ташийдиган махсус автомобиллар тўлиб кетиб, чиқиндиларни ташишга улгура олмаяпти.Тозалаш ишларини ҳам кимдир қилиши керак-ку", - деб айтганди Светлана Ортиқова.

XS
SM
MD
LG