Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:09

OzodBlog: Пўш-пўш, қоч, урвораман!


- Ҳар куни бир қарор, икки кунда бир фармон, бир қарасанг Самарқандда, бир қарасанг Андижонда, ҳар қалай ҳаракат бор, тиним билмаяпти, ахир, - дедим бир куни Шуҳратга Мирзиёевни назарда тутиб.

- Тўғри, ҳаракат бор. Лекин бу ҳаракат электрокарда ўйнаётган боланинг ҳаракатига ўхшамайдими? - деди ҳамкасбим, - системли ёндашув кўрмаяпман.

Шуҳратнинг бу гапи каттақўрғонлик марҳум ўқитувчи Диана Еникеева ишлаган мактабдаги навбатдаги директор алмашинуви тўғрисида ўтган ҳафтадаги хабарни ўқиб эсимга тушди.

Диана билан боғлиқ можаролар занжирини мана бу, мана бу ва мана бу мақолалардан ва сайтимиздаги бошқа материаллардан билсангиз бўлади.

Занжирнинг схематик кўриниши будир:

Ўқитувчи Диана Еникеева бошқа ҳамкасблари билан кўча тозалашга олиб чиқилганида катта кўчада машина уриб кетиб, ҳалок бўлди.

Озодликнинг бу ҳақдаги хабари ортидан кўтарилган шов-шув Президентгача етиб борди.

Бир қатор раҳбарлар, жумладан, мактаб директорию вилоят халқ таълими бошқармаси (ВХТБ) бошлиғи ишдан олинди.

ВХТБ бошлиғи марҳум Еникеева ишлаган мактабга директор этиб тайинланди.

Янги директор ишни ўқитувчиларга кўча супиртиришдан бошлади.

Озодликнинг бу хабари ортидан ВХТБнинг собиқ бошлиғи мактаб директорлигидан ҳам бўшатилгани ва ўрнига...

Ва ўрнига Дианани кўча супуртиришга чиқарган эски директор қайтарилгани маълум бўлди.

Эрта-ўтиб индинга ВХТБ собиқ раҳбари ҳам яна ўз ўрнига қайтарилса, ажабланманг.

Хуллас, иликтр мошинда кетаётган ҳайдовчининг "пўш-пўш"ига қулоқ солинса ҳам, солинмаса ҳам бўлаверади. "Ургани" билан "урилган" барибир урилиб қолмайди.

Кадрлар сиёсатидаги бундай ёндашув чиндан ҳам махсус кортнинг ичида гоҳ олду гоҳ ортга, гоҳ ўнгу гоҳ сўлга ҳайдалаётган, гоҳ у мошинга, гоҳ бу мошинга бориб урилаётган иликтр мошинни эслатмаяпти сизгаям?

OzodBlog рукни ўз фикрларини Озодлик муштарийлари билан ўртоқлашишни истаган ҳар бир муаллиф учун очиқ.

OzodBlog рукнида эълон қилинадиган материалларда билдириладиган фикр-мулоҳазалар, уларда у ёки бу воқеа-ҳодисага бериладиган баҳолар мутлақ муаллифларники. Улар Озодликники эмасдир.

XS
SM
MD
LG