Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 05:06

"Кўзим ожиз, икки қизим туғма фалаж, ҳокимлик ваъда қилган уйни бермаяпти"


Фарғоналик кўзи ожиз она Мавлуда Ўрмонова туғма фалаж қизлари Матлуба ва Муҳайё билан давлат ваъда қилган уйни кутиб ижарада яшамоқда.

OzodMikrofon эшитириши номига Фарғонадан келган хат мана бундай бошланади: “Мен, Ўрмонова Мавлуда Акрамовна, I гуруҳ ногирониман – кўзим ожиз. Қизларим: Ғофурова Матлуба II гуруҳ ногирони – туғма церебрал фалаж (ТЦФ); Ғофурова Муҳайё уч карра I гуруҳ ногирони - олигофрения, ТЦФ, глаукома.

Учинчи қизим - Холиқова Мухлиса 26-умумтаълим мактабининг 3-синф ўкувчиси соғлом. Ёлгиз онаман, боқувчим йўқ. 2007 йилдан буён ижарама-ижара, ижара тўлови ва коммунал тўловларини тўлаб, уч фарзандим билан яшаб келмокдаман...”

Мавлуда Ўрмоновадан келган узун хатнинг қисқа мазмуни будир: Фарғона вилоят ҳокимлиги мулозимлари унинг аризасини олиб, ҳовлиси икки сўтихлик уй ажратишга ваъда берган, лекин уйдан ҳануз дарак йўқ.

“Мен Фарғона вилоят хотин-қизлар кенгашига, Фарғона шаҳар хотин-қизлар кенгашига, Фарғона шаҳар ҳокимига, Фарғона вилоят ҳокимига бордим, баъзилари қабулида бўлдим. Бироқ ҳеч қандай натижа бўлмаябди”, - деб ёзди Мавлуда Ўрмонова.

OzodMikrofon эшитириши хат муаллифи билан боғланди. Унинг ҳис-хаяжонга тўла ҳасратини эшитгач, суҳбатни яна бошидан бошлади.

Фарғоналик Мавлуда Ўрмонова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:39 0:00
Бевосита линк

Мавлуда Ўрмонова Озодлик сўровига жавобан ўзи ва қизларининг, ижарада яшаб турган уйининг, ўзи ва қизларининг ногиронлигини тасдиқловчи маълумотномаларнинг суратларини тақдим этди:

Мавлуда Ўрмонованинг қизи Муҳайё I гуруҳ ногирони
Мавлуда Ўрмонованинг қизи Муҳайё I гуруҳ ногирони

Мавлуда Ўрмонованинг қизи Матлуба II гуруҳ ногирони
Мавлуда Ўрмонованинг қизи Матлуба II гуруҳ ногирони

Мавлуда Ўрмонованинг оиласи ижарада яшаётган уй
Мавлуда Ўрмонованинг оиласи ижарада яшаётган уй

Озодлик ихтиёрида она ва унинг қизларининг касаллигини тасдиқловчи маълумотномалар суратлари ҳам мавжуд.

Икки қизи туғма фалаж кўзи ожиз фарғоналик она - Мавлуда Ўрмонова билан суҳбатни эътиборингизга OzodMikrofon эшиттириши форматида, яъни масалани қўшимча ўрганмай ҳавола қилдик.

Қаҳрамонимиз тилга олган Фарғона вилоят хотин-қизлар кенгаши, Фарғона шаҳар хотин-қизлар кенгаши, Фарғона шаҳар ҳокимлиги, Фарғона вилоят ҳокимлигининг Ўрмоновалар оиласи муаммолари юзасидан изоҳларини эшитиш ва эълон қилишга Озодлик радиоси тайёр.

XS
SM
MD
LG