Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2019, Тошкент вақти: 22:03

"Ислом давлати"дан озод қилинган шаҳарда ўзбек жангариларнинг ҳужжатлари топилди


Талафарнинг озод этилганини байрам қилаётган Ироқ аскарлари.

Ироқнинг “Ислом давлати” гуруҳидан озод этилган Талафар шаҳрида жанггарилар ҳарбий девонидан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ватандошларига тегишли ҳужжатлар топилди.

Бу ҳақда Новости агентлиги 28 август куни Ироқ ҳарбий қўмондонлигига таянган ҳолда хабар берди.

Агентликнинг маълум қилишича, топилган юзлаб ҳужжатлар махсус хизматларга топширилган.

Хабарда айтилишича, ҳужжатларнинг асосий қисми Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Судан ва Хитой ватандошларига тегишли.

Ироқ ҳарбийлари мамлакат шимоли –ғарбидаги Талафар шаҳрини "Ислом давлати" гуруҳидан 27 август куни озод қилган эди.

2014 йилда "Ислом давлати" босиб олиб, Халифалик тузилгани эълон қилинган Мосул шаҳри озод этилганидан сўнг Талафар жанггариларнинг Ироқдаги сўнгги таянч нуқтаси бўлиб қолган эди.

Талафар шаҳрини "Ислом давлати"дан озод қилиш амалиёти 20 август куни бошланганди.

XS
SM
MD
LG