Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2024, Тошкент вақти: 07:11

Пахтани қўлда тераётган Ўзбекистон пахта териш машинасини Туркманистонга сотмоқда


Ўзбекистонда бу йил ишлаб чиқарилган 550 та пахта териш машинасининг 500 таси Туркманистонга сотилди. Ўзбекистоннинг ўзига энг камида 14−15 мингта пахта териш машинаси керак. Шу кунда бундай машиналаридан энг кўп фойдаланилаётган ҳудуд Сирдарё вилоятидир. Айни пайтда қатор туманларда битта ҳам пахта комбайни йўқ. Тошкент трактор заводи конструкторлик бюроси бошлиғи Озодликка берган суҳбатида пахта териш машинасозлиги соҳасига кейинги пайтларда катта эътибор қаратилаётганини айтди.

Пахтани қўлда тердираëтган Ўзбекистон Туркманистонга пахта териш машинаси сотмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:30 0:00
Бевосита линк

Шу кунда Ўзбекистон далаларида қанча пахта териш машинаси бор?

Сенатнинг ялпи мажлисида қилган чиқиши чоғида “Ўзагротехсаноатхолдинг” раҳбари Нодир Отажонов Сирдарё вилоятида ҳозирда 500 та пахта териш машинаси ишлаётганини, 2018 йилдан ушбу ҳудудда пахта теришни механизациялаштириш 80 фоизга етишини маълум қилди.

Шунга ўхшаш маълумотни Сирдарё вилоят ҳокимлиги расмий сайти ҳам куни кеча эълон қилган эди.

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган “МХ-1,8” русумли терим машиналари иш унумини бир неча марта ошириб, мавсумни қисқартириш, ҳосилнинг барвақт териб олинишига хизмат қилмоқда. Бу йил Сирдарё вилояти пахтазорларида 500 га яқин ана шундай терим машиналари тўла қувватда ишлатилаётир”, дейилган сайтда.

Лекин “Ўзагротехсаноатхолдинг” раҳбари мамлакат бўйлаб қанча пахта териш машинаси борлиги тўғрисида гапиргани маълум эмас.

Сурхондарё вилоят, Шеробод туманида пахта етиштирувчи икки фермернинг Озодликка айтишича, улар туманда пахта териш машинасидан кейинги йилларда фойдаланилганини эслай олмайди.

“Бундан 5-6 йил олдин пахта заводига 5 та янги машина келтириб қўйишганини кўрганман, лекин кейин кўринмай қолган, бошқа жойга олиб кетган бўлсалар керак”, деди фермерлардан бири.

Бухоро вилоят, Ғиждувон туманилик пахтакор фермер ҳам “пахта териш машинаси йўқ бўлиб кетганига бир неча йиллар бўлиб кетганини” айтди.

Худди шундай гапни Фарғона вилоят, Фурқат туманилик фермер Очил Бегматовдан ҳам эшитдик. “Туманда битта ҳам пахта териш машинаси йўқ”, деди бу йил 70 гектар майдонда пахта етиштирган фермер.

Фермер Очил Бегматов: Пахта терадиган машинам йўқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:45 0:00
Бевосита линк

Ҳукумат пахта теримини механизациялаштирмоқчи

Сенатнинг ялпи мажлисида қилган чиқиши чоғида Бош вазир ўринбосари, “Ўзагротехсаноатхолдинг” бошқаруви раиси Нодир Отажонов йил охирига қадар қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида 100 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилишини, бир қатор завод ва корхоналар модернизация қилинишини маълум қилган.

“Келгуси йилдан бошлаб пахта теримини механизациялаштириш учун 3000 та пахта териш машинасини ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз ва бу йўналишдаги ишлар қарийб бошланди”, - деган Нодир Отажонов.

Унинг қўшимча қилишича, ишлаб чиқариш режалаштирилаётган 3000 та машинанинг 600 тасини экспорт қилиш, қолган қисмини биринчи навбатда Сирдарё, Тошкент ва Жиззах вилоятларига йўналтириш кутилмоқда. Қашқадарё вилоятига эса 100 га яқин техника юборилади.

Бош вазир ўринбосари Американинг John Deere ва CNH Industrial компаниялари билан ҳамкорлик доирасида 2018 йилда 300 та пахта териш машинаси ишлаб чиқарилишини қайд этди.

“Мазкур масала юзасидан барча техник ечимлар топилган, муҳандис ва мутахассисларимиз ишни бошлашди. Бутун республикада пахта теримини механизациялаштириш учун энг камида 14−15 минг дона пахта териш машинаси талаб қилинади", деган Нодир Отажонов.

Тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми эса, бу йил 1500 тадан 3000 тага, 2018 йилда 5000, 2019 йилда эса 10 мингтага етказиш режалаштирилган.

Ноябрдан Жанубий Кореянинг 8 млн долларлик грантларини жалб этган ҳолда конструкторлик бюроси иш бошлайди.

Машинасоз билан суҳбат

Тракторсозликнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари тўғрисида Озодлик саволларига Тошкент трактор заводи конструкторлик бюроси бошлиғи Исроил Усмонов жавоб берди.

Усмонов билан суҳбат Бош вазир ўринбосари, “Ўзагротехсаноатхолдинг” бошқаруви раиси Нодир Отажоновнинг мана бу гапи пайдо қилган саволдан бошланди:

"Жорий йилда 550 дона пахта териш машинаси ишлаб чиқарилиб, уларнинг 500 таси Туркманистонга экспорт қилинди”.

Машина Ўзбекистоннинг ўзига етмаётган бўлса, нега Туркманистонга сотишади?

ТТЗ Конструкторлик бюроси бошлиғи Исроил Усмонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:41 0:00
Бевосита линк

Мирзиёевнинг 4 йил олдинги ваъдаси

Сенатнинг 4 сентябрь, чоршанба кунги ялпи мажлисида эълон қилинган режаларга ўхшаш режалар бундан 4 йил муқаддам 2013 йилнинг октябрида ҳам эълон қилинган эди.

Ўшанда, IX Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг очилиш маросимида қилган чиқиши чоғида Бош вазир Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон 2016 йилга бориб пахта йиғим-теримини 80-90 фоиз механизациялашган тартибда амалга оширажаги, 2014 йилда ТТЗда 3000 та пахта териш машинаси ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётгани тўғрисида гапирган эди.

Маълумотларга қараганда, 1991 йилга қадар Ўзбекистонда пахта мавсумида 50 мингга яқин пахта териш машинаси жами пахтанинг 70 фоизини йиғиб олишда ишлатилган.

Пахта майдонлари қисқартирилади. Бироз…

Сенатнинг ялпи мажлисида қилган чиқиши чоғида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-амалий маркази бош директори Шуҳрат Тешаев 2016 йил ҳосилидан бошлаб 5 йил давомида пахта майдонларини 185 минг гектарга ёки 14,5 фоизга қисқартириш режалаштирилаётганини, пахтадан озод қилинган майдонларда сабзавот экинлари, жумладан картошка, ем-хашак ва мойли ўсимликлар экилажаги, интенсив боғлар ва узумзорлар ташкил этилажагини айтган.

XS
SM
MD
LG