Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:55

Марҳум Шайхнинг жиянидан ҳақдор қарийб $1 000 000 ини ундира олмаяпти


Тошкентлик 34 яшар Темур Абдувоҳидов қарийб 808 минг 500 доллар пулини озодликдан маҳрум қилинган Шарофиддин Саттиевдан ундира олмаяпти.

Абдувоҳидовнинг 30 январь куни Озодликка айтишича, унинг адолат ўрнатишни сўраб юқори инстанциялар, жумладан, мамлакат Омбудсманига йўллаган мурожаатларидан наф бўлмаяпти.

Темурнинг иддаосича, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди Саттиев устидан ҳукм ўқир экан, ҳақдорларнинг пулини қоплаш масаласини чала ҳал қилган. Апелляция суди эса, туман суди ҳукмини ўзгартишсиз қолдирган.

Тошкент шаҳар, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод судининг 2017 йил, 21 июндаги ҳукми билан Шарофиддин Саттиев фирибгарликда ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда айбдор, деб топилган.

Саттиев 10 йилга озодликдан маҳрум этилиб, бу муддат 3 дан 1 қисмга қисқартирилган.

Суд ҳукмига биноан Шарофиддин Саттиевдан 6 жабрланувчига ҳаммаси бўлиб 1 076 100 АҚШ доллари ва 647 000 000 сўм ундирилиши лозим.

Ундирилиши керак бу маблағнинг асосий қисми – 808 500 АҚШ доллари, суд ҳукмига кўра, Темур Абдувоҳидовнинг ҳақидир.

Бунча пулни Темур Шарофиддинга нима учун берган эди?

Бу савол жавоби суд ҳукмида акс этган. Темурнинг Озодликка айтишича, унинг Шарофиддин Саттиев билан пул аралашган муомаласи 2012 йилда бошланган.

“Бу бизнеснинг устида Шайх ҳазратлари турибди, тоза, ҳалол бизнес, оилавий бизнесимиз” деди.

- 2012 йилнинг куз-қишида менинг куёв жўрам, лицейдошим Саттиев Музаффар ўгай акаси Шарофиддин Саттиевнинг бизнесига пул қўшишни таклиф қилди. “Бу бизнеснинг устида Шайх ҳазратлари турибди, тоза, ҳалол бизнес, оилавий бизнесимиз” деди, - дейди Темур Абдувоҳидов.

Шундан сўнг, Темур ўйлай-ўйлай, бир қарорга келади ва бунда қўшилаётгани бизнеснинг “Шайх ҳазратларининг оилавий бизнеси” эканлиги ҳал қилувчи омил бўлади.

Темурнинг айтишича, Шарофиддин Саттиев марҳум Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қайин жиянидир. Озодлик бошқа манбалардан бу маълумотни текширди: Шарофиддин марҳум шайхнинг турмуш ўртоғи акасининг ўғлидир.

Темур аввалига гилам савдосига қўшилиш учун Шарофиддинга 20 минг доллар беради.

“Самарқандда тўқилган ипак галамларни Яқин Шарққа, Малайзия, Индонезияга сотамиз", деди.

- Шарофиддин менга “Самарқандда тўқилган ипак гиламларни Яқин Шарққа, Малайзия, Индонезияга сотамиз", деди”, деб эслади Темур бундан 6 йил олдинги гапни.

Айтишича, Темур ўшанда - 2012 йил охирларида Шарофиддинга дастлабки 20 минг долларни берган. Орадан 1 йил ўтиб-ўтмаёқ Темурнинг Шарофиддинга берган пули 150 минг доллардан ортиб кетади.

2013 нинг охирида Шарофиддин Темурга янги бизнес-лойиҳани таклиф қилади.

- "Малайзияда тўлов терминаллари ўрнатамиз", деди. Ўшанда 200 минг доллардан ортиқ пул бердим.

- Малайзияда тўлов терминаллари ўрнатамиз, деди. Ўшанда 200 минг доллардан ортиқ пул бердим,- деди Темур.

Шундан сўнг, Шарофиддин “бизнесни ривожлантириш” учун пул сўрайверган. Темур эса, мол-мулкини сотиб, қариндош-уруғидан қарз кўтариб, унга пул бераверган ва охир-оқибат Темурнинг Шарофиддинга тутқазган пули 808 минг 500 долларни ташкил қилган. Суд бу рақамни тан олган.

Темурнинг айтишича, бу - унинг Шарофиддинга берган пулининг тани. Бунга шунча пулнинг айланмасидан тушиши мумкин бўлган ва олинмай қолган фойда кирмайди.

Муаммо нимада?

Суд ҳукмида Шарофиддин Саттиевдан 6 жабрланувчига ҳаммаси бўлиб 1 076 100 АҚШ доллари ва 647 000 000 сўм ундирилиши лозимлиги айтилган бўлиб, давомида бундай дейилган:

“Ундирув маҳкум Ш. Саттиевнинг “Sky mart group” МЧЖ таъсис улушига мутаносиб равишда мол-мулкига қаратилсин”.

​Темурнинг Озодликка айтилишича, Ўзбекистонда қайддан ўтган “Sky mart group” МЧЖнинг “1 та компьютеру 1 та принтердан бошқа ҳеч нарсаси йўқ”.

Темур Абдувоҳидовнинг юқори инстанцияларга, мамлакат Омбудсманига йўллаган аризаларида ёзишича ҳамда Озодликка айтишича, дастлабки суд ва апелляция суди ишни ўрганар экан, Саттиевнинг жабрланувчилар пули эвазига яқинлари номига сотиб олган мулкларни ҳисобга олмаган.

Масалан, Темурнинг юқори инстанцияларга ёзган аризаларида қайд этишича, Шарофиддин Саттиев жазмани П. Т. га 2013 йилнинг февралида Юнусободдан квартира сотиб олиб берган.

Темурнинг фикрича, бу мулклар ҳисобга олиниши ва кўрган зарари ўша мулклар ҳисобига қопланиши керак эди.

Бундан ташқари, Темурнинг айтишича, суд Малайзия фуқароси Гзали Мат Иса берган кўрсатмани ҳам инобатга олмаган. Абдувоҳидовга кўра, Иса Шарофиддиннинг Малайзияда ҳар бири 2450 доллар турадиган 200 та пул ўтказиш терминали сотиб олганини тасдиқлаган.

- Малайзия ҳукумати терминалларни ҳақдорларга ўтказиб беришга тайёр, лекин Ўзбекистон томони бу масалада ҳамкорлик қилишни истамаяпти, деди Темур Абдувоҳидов.

Нархи қарийб 1 миллион долларлик саргардонлик

Суд ҳукми чиққанидан буён, Темур адолат излаш билан банд.

“Олий судни раиси бошқа суддан келган, тушунавермайди бундай ишларни” дейди. Билмаса менда нима айб?

- Олий судга бир марта хат ёздим. Бир марта раиси қабулида бўлдим. Ҳар бир иддаомни асослаб бердим. Ҳеч қандай қўшимча саволи қолмади. Бўлди, ижобий ҳал бўлади, деб ўйлагандим. Лекин олдин кўриб чиқилган деб, ташлаб юборди. Судьялар коллегиясига ҳам ёздим. Улар ҳам эътиборсиз қолдирди. Бош прокуратурага ёздим. У ҳам рад қилди. Яқинда Омбудсманга ёздим. Ёрдамчисини қабулига кирсам, “Олий судни раиси бошқа суддан келган, тушунавермайди бундай ишларни” дейди. Билмаса менда нима айб? – деди хайрон бўлиб Темур Абдувоҳидов.

XS
SM
MD
LG