Линклар

Бобомурод Абдуллаев МХХ ертўласида, адвокатига уни ёнига кириш изни берилмади

  • Ҳурмат Бобожон/Озодлик

Журналист Бобомурод Абдуллаев Тошкентдаги Гвардейский, деб ном чиқарган Миллий Хавфсзлик Хизматининг ертўласида сўроқ қилинмоқда. Журналист нимада айбланаётгани маълум эмас. Бобомурод Абдуллаевни устидан илк маҳкама 1 октябр куни Юнусобод тумани судида бўлиши кутилмоқда. Адвокати Муножот Парпиевага шанба куни Абдуллаев билан учрашишга рухсат берилмади.

Шанба куни Бобомурод Абдуллаев билан учрашиш учун борган ҳимоячиси Муножот Парпиевага хавфсизлик хизмати масъуллари маҳкум ёнига киришга рухсат бермаган.

Озодликка маълум бўлишича, Абдуллаев Тошкентдаги Гвардейский, деб ном чиқарган Миллий Хавфсизлик Хизматининг ертўласида ҳибсда ушлаб турилибди.

Абдуллаев устидан 1 октябр куни маҳаллий вақт билан 11.00да Тошкентнинг Юнусобод тумани судида илк маҳкама белгиланган.

Шу маҳкамада журналистнинг ҳибсга олинишига санкция берилиши кутиляпти.

Бобомурод Абдуллаев нимада айблагаётгани маълум эмас. Дастлаб у Юнусобод туманида юз берган ўғирлик жиноятида гумон қилинувчи сифатида кўрилаётгани айтилганди.

Лекин, Озодликка маълум бўлишича, Бобомурод Абдуллаев иши билан Миллий Хавфсизлик Хизмати шуғулланмоқда.

Бобомурод Абдуллаев иши билан МХХ терговчилари шуғулланмоқда.
Бобомурод Абдуллаев иши билан МХХ терговчилари шуғулланмоқда.

Бир кун аввал МХХ терговчилари Абдуллаевнинг уйида тинтув ўтказиб, компьютери хотира қаттиқ дискини ҳамда бир қатор CD ва DVD дисклар ҳамда “Муҳаммад Пайғамбар ҳаёти” номли китобни олиб кетишган.

Чоршанба куни бедарак кетган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олингани ҳақда жума куни маълум бўлди.

44 ёшли Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистонда футбол журналисти сифатида танилган.

У 2000 йил бошида "Озод овоз" мустақил веб сайтига асос солган. Британиянинг уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR)нинг Тошкентда мухбири бўлиб ишлаган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG