Линклар

Шошилинч хабар
09 апрел 2020, Тошкент вақти: 22:47

“Бўлажак юристлар прокурор эмас¸ адвокат бўламан деса¸ жамият яхши томонга ўзгаради ”


Ўзбек жамияти қачон ижобий томонга ўзгаради?

Бу савол кўпчиликнинг ўйлантираётгани аниқ. Мен – Даврон Ёқубов, бу борада камтарона мулоҳазаларимни билдирмоқчиман.

Менимча, бўлажак юристлар прокурор бўламан деб эмас, балки адвокат бўламан деб ўқиса, ана шунда жамият ижобий томонга ўзгаради.

Мамлакатимиз суд тизими Конституция бўйича мустақил, аммо амалда бундай эмас. Қолаверса, судьялар мустақил фикрини билдиришдан қўрқади. Чунки суднинг қўлида ҳокимият йўқ.

Прокуратура ваколатларини кенгайтиришга эьтибор қаратилмоқда, аммо адвокатлар ваколатлари билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

Айримлар “куч – бойликда, ҳокимиятда, Сталиндан қолган тизимни ўзгартириб бўлмайди” деб эътироз билдириши мумкин. У ҳолда, камбағал ҳуқуқшунос Маҳатма Ганди қандай қилиб бутун бошли инглиз империясига қарши қуролсиз кураша олди?!

Бошқа жиҳатдан, масала жамиятни коррупциядан қисман бўлса-да озод қилишга ҳам боғлиқ. Бугунги Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари совет тузумининг меросхўри саналади. Улар эски қарашлардан воз кечиб, аллақачон Европа мамлакатларидан андоза олиши керак. Жазони ижро этиш тизимида ҳам эски ҳаммом, эски тос!

Ҳуқуқшунос кадрларни янгилаш ва ислоҳотларни эса юридик университет ва Ички ишлар академиясидан бошлаш керак. Бу борада давлат бюджетидан самарали фойдаланиш керак.

Президент жамиятни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Лекин ёнидаги амалдорлар ўзгармас ва ёрдам бермас экан, давлат раҳбарининг бир ўзи қийналади. Буни маҳаллий ҳокимлар ва бошқа куч ишлатар тизим раҳбарлари мисолида кўрмоқдамиз.

Шарҳларни кўринг (3)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG