Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:05

"Ўзбек бўла туриб, 22 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб, фуқаролик ололмаяпман"


Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшайдиган 47 яшар Машҳура Аҳмадниёзованинг OzodMikrofonга арз қилишича, у 22 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб, фуқаролик ололмаяпти.

“Қозоғистонда туғилганман, 1990 йилда Тошкентга келиб университетга ўқишга кириб, шу ерда ишлаб қолиб кетдим. 20 йилдан буён давлат ишида ишлайман. Каримов пайтида фуқаролик бериш ҳақида гап ҳам йўқ эди. Шавкат Мирзиёев бизга ўхшаган ўзбекларга фуқаролик беришни бошлаганда хурсандлигимдан йиғлаб юборган эдим. 2017 йилнинг бошида барча ҳужжатларни тахлаб, фуқаролик олиш учун топширган эдим. Лекин орадан икки ярим йил ўтиб кетаётган бўлса ҳам, жим-житлик. Тегишли идораларга сўраб борсам, фақат кутинг, дейишади. Наҳотки, шунча йил Ўзбекистонда яшаган, давлат ишида ишлаган одамга фуқаролик берилмаса?”

“22 йил фуқаролиги йўқ шахс бўлиб яшаш оғир экан”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:02 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG