Линклар

Шошилинч хабар
20 июн 2021, Тошкент вақти: 17:59

“Электросет” камбағалнинг сигирини ўлдирди, аммо товон тўламаяпти”


Норбой Назаровнинг сигирини монтёрларнинг айби билан ток ургани тасдиқланган.

Самарқанд вилоят, Пайариқ туман, Қўштегирмон қишлоғидан OzodMikrofonга арз қилган 60 яшар Норбой Назаровнинг айтишича, туман электр тармоқлари идорасининг айби билан рўзғорнннг ягона мададкори бўлган бўғоз сигирини ток уриб ўлдирган. Аммо ҳодиса ўша жойнинг ўзида электр тармоқлари идораси ходимлари ва МФЙ мулозимлари билан биргаликда расмийлаштирилган бўлса-да, товон пули тўланмаяпти:

“Электросет” сигиримни ўлдирди, аммо товон тўламаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:08 0:00
Бевосита линк

“Шу йилнинг 8 март куни эрталаб молимизни подага ҳайдаб чиқаётган пайтим, уч ойдан кейин туғиши керак бўлган сигирим бетон столбага тегиб кетиб, ток уриб ўлди. Бу столбанинг симларини монтёрлар яқинда янгилаган, тепадан бериладиган массанинг ўрнига 220 вольтли фазани улаб кетган экан. Бир кун олдин ёмғир ёққан эди. Яхшиям, бирор одам ёки бола бориб ушламаган. Маҳалла оқсоқолига арз қилдим, у дарҳол электрчиларни чақирди. Улар етиб келиб, воқеани кўриб, ҳақиқатан айблари борлигини тан олиб, қоғозларга имзо ҳам қўйиб кетишди. Аммо орадан уч ой ўтаётган бўлса-да, электр тармоқлари идораси на сигир олиб беради, на 13 миллион сўмлик товон тўлайди. Арз қилмаган жойим қолмади. Энди эса нима қилсанг қил, бир тийин ҳам бермаймиз деб туриб олишган. Бир камбағални қақшатиб, шунақа қилишадими булар?”

Норбой Назаровнинг турли идораларга ёзган шикоятлари эътиборсиз қолмоқда.
Норбой Назаровнинг турли идораларга ёзган шикоятлари эътиборсиз қолмоқда.

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG