Линклар

Шошилинч хабар
26 октябр 2021, Тошкент вақти: 13:45

OzodTarmoq: Агар Ватанни чиндан ҳам севишганида…


Газ тақчиллигидан норози аҳоли вакиллари маҳаллий расмийларни тингламоқда. Июнь, 2021

Ўзбекистонни "камбағал мамлакат", "денгизга чиқиш имкони йўқ" дейишса, қанақадир транспорт йўлаклари ва логистика имкониятлари ҳақида айтишса, кўз олдимга хўрланган Ватан келади.

Бутун мамлакат – бу хўрликлар қурбонига айланган. Ичи тўла дард, лекин биров билмаслиги учун мунгли жилмайган.

Болалари бағридан юлиб олинган ва бутун дунё бўйлаб, барча қитъаларга бадарға қилинган.

Шундай пайт нафасинг тўхтаб қолади. Қаттиқ қучоқлаб, бағрингга босиб, йиғлагинг келади…

Чунки, жулдур кийимда, қимтинибгина турган бу Ватан мен учун ер юзидаги энг ажойиб, энг гўзал жой. У ўзига тўқ бўлиши ва муваффақиятларга эришиши учун барча имкониятларга эга. Унинг бағрида Менделеев жадвалидаги барча элементлар яширинган.


Ҳаммага ер ҳам, сув ҳам, иш ҳам етарли бўларди.

Ва ҳеч кимни фарзандларидан, сездирмайгина қариб бораётган ота-оналаридан, ака-укаларни, опа-сингилларни, эр-хотинларни бир-биридан ажратиб, бутун бошли оилаларни, қишлоғу шаҳарларни тенг ярмидан бўлиб ташлашга ҳожат ҳам қолмасди.

Агар Ватанни чиндан ҳам севишганида

Азиза Умарова, Smartgov Consulting раҳбари, блогер

(#Aziza Umar Kundaligi Телеграм-каналидан олинди)

OzodTarmoq рукнидаги муаллифларнинг нуқтаи назари таҳририят нуқтаи назарини акс эттирмайди.

XS
SM
MD
LG