Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:05

OzodTarmoq: Блогер битта ҳокимнинг тўрт хил имзоси борлигига ҳужжат келтирди


OzodTarmoqда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борилади.

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида блогер Баҳодирхон Элибоев 10 октябрда ўз Facebook саҳифасида эълон қилган​ пост эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

Элибоев ўз постини "Ғаниев халқни алдаганига тирик мисол" сарлавҳаси остида эълон қилган. Бироқ OzodTarmoq асосий сарлавҳага бошқа гапни чиқарди. Чунки Элибоев ўз постига илова қилган суратда тўртта ҳужжат остида битта ҳокимнинг 4 хил имзоси акс этганки, айнан шу ҳолат ўта қизиқ кўринди...

Баҳодирхон Элибоев қуйидаги постига илова қилган ўша сурат:

***

Ғаниев халқни алдаганига тирик мисол.

Риштон туман қурилиш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Содиқжон Ҳайдаровни риштонликлар яхши танисалар керак... Неча йиллардан бери ҳокимиятда фаолият олиб борадилар акамиз. Миндей ўтириб гаплашсангиз яхши одам. Қонунларни келтириб "нега" десангиз, "буйруқ бўлса, кейин бажараман" дейдиган даражада катталарга содиқ!

Навбатдаги муаммо устида гаплашиб қолдик. "Ҳа энди сизлар like сонини санаб, ўзларингни блоггер ҳисоблаб юрасизлар-да", деб кулиб қўйдилар. Худди-ки, биз бу ерда ҳеч нима қилмаяпмиз-у, фақатгина у киши ҳамма ишни қилмоқдалар. Журналист амалда нима қилсин? Воқеликни кўрсатяпмиз, бу амалдаги иш эмасми? Ахир текинга реклама қилиб, ҳокимлару. ўринбосарларини элга танитяпмиз-ку. нега блоггерларни ёмон кўриб қолишдийкин?

"Туман ҳокими янги келган, ҳали бу ишларда унча тушунмайди" деган хаёл билан ҳоким номидан имзолар қўйиб ишни битириб кетиш ҳам мумкин экан.

Сарлавҳада нега Ғаниевни қўшдинг, Содиқ Ҳайдаровга нима дахли бор демасдан туринг. Шуҳрат Ғаниев Риштонга келиб, кечирим сўраб, 14 киши ишдан олинган деб шу акамизнинг ҳам исмларини тилга олган. Лекин акамиз ҳеч нима бўлмагандек ишлаб юрибдилар. Ғаниев халқни алдаганига тирик мисол шу акамиз бўладилар.

Менинг битта имзойим бор. Назаримда, сизнинг ҳам битта имзоингиз бор. Лекин Риштон ҳокимининг бир нечта имзоси бўлиши ғалати. Ёки атрофидагилар қўл қўйиб, "ҳоким буйруғи" деб иш битиришлари учунми булар?

Жиноят Кодексида 228-модда эди адашмасам, ҳужжатни мана шундай чиқарворишоврса, эртага низоларда суднинг ҳам боши қотиб қолади-ку. Халқнинг ишини қийинлаштириб кайф қилишадими дейман-да...

Бошқа туман ва шаҳарлардаям шунақами аҳвол? Унда Президентнинг имзоси нечта экан?

XS
SM
MD
LG