Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 13:22

Порохга айланган пахта. Россия ҳарбий мақсадда Ўзбекистондан тонналаб хомашё олмоқда - BBC


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Россия ўз ҳарбий заводларида порох ва снаряд ишлаб чиқариш учун Ўзбекистондан катта миқдорда пахта целлюлозасини импорт қилмоқда.

Би-Би-Си рус хизмати журналистлари олиб борган суриштирув Европа Иттифоқи санкция жорий этганига қарамай, Москва ҳарбий мақсадларда целлюлоза сотиб олишнинг уддасидан чиқаётганини кўрсатган.

“Важние истории”, Vlast.Kz нашрлари ҳамда Коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича суриштирув маркази (OCCRP) ўрганишлари енг ичидаги олди-сотди кўлами Украина босқинидан кейин ҳам ошиб бораётганини кўрсатди.

2020 йилда Ўзбекистон мудофаа саноати давлат қўмитаси Қозон порох заводи билан битим имзолаган. Татаристон саноат вазирлиги тарқатган расмий хабарда Россия Ўзбекистонга порох, Ўзбекистон эса Россияга пахта целлюлозасини етказиб бериш мажбуриятини олгани қайд этилган.

"Уларга фермер устидан ҳукмронлик керак" - кластерлар пахта пулини бермаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:38 0:00

Аниқланишича, Қозон порох заводи Ўзбекистондан 2019 йилда 48 тонна пахта целлюлозасини сотиб олган бўлса, 2022 йил давомида ва 2023 йил бошида Фарғона кимё заводидан 2,1 млн долларлик 1225 тонна хомашё харид қилган. Бу эса олди-сотди ҳажми 2019 йилга нисбатан 25 баравар ортганидан далолат беради.

Фарғона кимё заводи Россиядаги бошқа ҳарбий заводларга ҳам хомашё етказиб берган. Масалан, Пермь порох заводи 26 тонна, Алексин кимё комбинати 79 тонна целлюлоза сотиб олган.

Тамбов порох заводи ҳам ўзбек хомашёсининг харидорлари сирасига киради. Мазкур завод 2022 йилда Ўзбекистондаги “RAW MATERIALS CELLULOSE” ширкати билан 253 тонна целлюлоза учун битим тузган. Олди-сотдида тўғридан-тўғри шартномалардан ташқари билвосита усуллардан ҳам фойдаланилган.

“Важние истории”, Vlast.Kz нашрлари ҳамда Коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича суриштирув марказининг қўшма суриштирувида маълум бўлишича, Ўзбекистон фирмалари Россияга 2022 йилда 5 миллион долларлик, 2023 йилнинг 9 ойида эса 8,7 миллион долларлик пахта целлюлозаси етказиб берган. Шу тариқа Россия сотиб олган целлюлозанинг ярмидан зиёди Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган. Қолган эҳтиёж Қозоғистон ҳисобидан қопланган.

Суриштирув давомида санкция остидаги хомашё экспортчилари кимлар эканига ҳам ойдинлик киритилган.

2021 йилги ҳужжатларда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Фарғона кимё заводининг тўлақонли муассиси деб кўрсатилган.

2023 йилда давлат банки назоратидаги завод хусусий қўлларга – Россия фуқаролари Рустам Муминов ва Михаил Глухов ихтиёрига ўтган.

Ҳужжатларда номи зикр қилинган “RAW MATERIALS CELLULOSE” ширкатини ҳам айнан Р.Муминов назорат қилади. Эътиборга молик жиҳати, санкция остидаги рус заводларига хомашё етказиб бераётган ширкатнинг бош қароргоҳи Польша пойтахти Варшава шаҳрида жойлашган.

Ғаниев кластерга фермер пахтасини териб кетишга рухсат берди. Бу қонунга зид
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:53 0:00

Би-Би-Си рус хизмати пахтачилик Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим йўналишларидан бири экани, давлат ушбу сердаромад ва серзаҳмат соҳани ҳамон ўз назоратида сақлаб келаётганига эътибор қаратган.

Куз мавсумида далага сафарбар этилган юз минглаб ҳашарчилар Ўзбекистоннинг улкан пахта хирмонини яратади. Сўнг қайта ишлаш усули билан пахта толасидан целлюлоза олинади. Пахта целлюлозаси порох ҳамда снаряд ишлаб чиқаришда муҳим хомашё саналади.

Ўзбекистон президенти администрацияси ва Alliance Capital компанияси Би-Би-Си журналистларининг сўровини жавобсиз қолдирган.

Форум

XS
SM
MD
LG