Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:37

"Пахтага пул бермаган ўқувчиларни ҳамманинг кўзида изза килишмоқда"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Пахтага пул бермаган ўқувчиларни ҳамманинг кўзида изза килишмоқда"

"Мен сизга ëзишимдан мақсад шуки, Андижон шаҳрида жойлашган 20-сонли мактаб ўқувчиларининг ота-онаси пахтага 40 минг сўмдан пул топширишга ëки кунлик пахтага мажбурланмокда. Пул бермаган ёки пахтага чиқмаган ўқувчиларни дарсдан четлатишмоқда ёки синифдошларининг орасида изза килишмоқда.

Кеча қизим йиғлаб келди, у ҳамманинг олдида дарсдан чиқариб юборилибди. Ўзи яхши ўқитмайди болаларимизни. 1, 2 ва 3 синф ўқитувчиси юқори синфлардан ҳам дарс олган. Кичкина синфларга юқори синф ўқувчиси ёки синф сардори дарс ўтади.

Ёш иқтидорли ўқитувчиларни қабул қилмайди. Ҳамма ўқитувчилар нафақа ёшида. Таълим даражаси ҳам ортда қолмоқда. Порталга ёзсангиз, айбдорни топиб, чора кўришнинг ўрнига, ёзган одамни диққат қилади. Ҳокимга чиқсангиз, кетизга тепади".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG