Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2019, Тошкент вақти: 21:27

ТОШКЕНТ – “Биз совуқда пахта теришга мажбурланмоқдамиз”


Иллюстратив сурат

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ТОШКЕНТ – “Биз совуқда пахта теришга мажбурланмоқдамиз”

АНГРЕН. "Мен сизларга Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан ёзмоқдаман. Биз ҳозир Бўка туманида пахта термоқдамиз. Ҳаво 0 даражада совуқ. Далаларда теримчилар чидаб бўлмас даражада совуқдан қийналиб, мажбуран теримга олиб чиқилмоқда. Теримчиларга 5-10 килодан режа юклатилган. Вазирликдагилар ва вилоят раҳбарлари ўзларини жиннига солиб, теримчилар "пул ишлайди" деган ниқобли гап билан иқтисод учун эмас, сиёсат учун, ташкилотларнинг ходимларини мажбурлаб, пахта териш топшириқларини ҳар куни бериб келмоқда.

Ташкилотимиз раҳбарлари эса бизи мажбурлаяпти. Оддий арифметика бўйича мисол: қайси ахмоқ теримчи кунига 5-10 кило пахта териб пул ишлаш учун ўзининг яшаш жойидан 150 километрга сафар қилади. Агарда ушбу жараённи текширса, бу меҳнатни ҳеч бир қонунчилик ёқламайди. Конституциямиз ҳам, Меҳнат қонунчилиги ҳам. Яна бир мисол: Ангрен шаҳридаги ҳеч бир ташкилот ҳодимининг функционал вазифасига "1 йилда 2 ой пахта терасан" деб ёзиб қўйилмаганку".

(Озодлик мухбири бу иддаоларни ўрганиш давомида хабар муаллифи билан боғланди. Хабар муаллифи Ангрен шаҳридаги давлат идораларидан бирида ишлашини тасдиқлади. У, шунингдек, Озодликка ўз исм ва фамилиясини очиқлади. Муштарий ўз гапларини асослаш учун мурожаатига ҳужжат, фото ёки видео илова қилмаган. Аммо, Озодликка Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларидан шу каби муаммолар ҳақидаги шикоятлар мунтазам келиб туради. Озодлик бу хабарни ўрганишда давом этади.)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG