Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:07

САМАРҚАНД – “Бандлик маркази ходимларига пахтага 50 тадан одам топиш юкланди”


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

САМАРҚАНД – “Бандлик маркази ходимларига пахтага 50 тадан одам топиш юкланди”

CАМАРҚАНД. “Самарқанд бандликка кўмаклаш марказида ишлайман. Бу йилги пахта йиғим-терими жуда қийин кечмоқда. Ҳар бир маҳалладан камида 5 та эҳтиёжманд одамни теримга жалб қиласан, деб топшириқ беришган. Ҳар бир ходимга 10 та маҳалла бириктирилгани инобатга олинса, битта ходим 50 та теримчи топиши керак. Уйма-уй юрибмиз, аммо биронта одам пахтага бораман, демаяпти. Фермерларнинг ўзи терсин, деб бизни қувиб юборишмоқда. Тўғри-да, биттадан машина совға қилишса ҳам, ҳатто қишлоқ халқи пахтага бормайди. Шаҳарликларни айтмаса ҳам бўлади. Чунки пулини кам беради, овқатининг гўшти йўқ. Яна теримчилар тунаган жойига ҳам чўнтагидан пул тўлаши керак. Давлат раҳбари мажбурий меҳнатдан воз кеч деяпти. Маҳаллий раҳбарлар эса тескарини қилмоқда. Теримга одам олиб чиқишимиз, яна “пахтага ўз хоҳишим билан боряпман” деган мазмунда тилхат ҳам олишимиз керак экан...”

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG