Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:21

АНДИЖОН – “Боғча ходимлари пахтада… Болакайларга ким қараяпти?”


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

АНДИЖОН – “Боғча ходимлари пахтада… Болакайларга ким қараяпти?”

БАЛИҚЧИ: “Андижон вилояти Балиқчи тумани Зулфиқор маҳалласида жойлашган боғча ходимлари пахта теришмоқда! Болакайларга ким қараяпти, Худо билади!”

(Бу хабар Озодликка 6 ноябрь куни юборилган. Озодлик мухбири бу иддаоларни ўрганиш давомида хабар муаллифи билан боғланди. Муштарий ўз мурожаатига фото илова қилган. Суратда бир гуруҳ аёлларнинг пахта тераётгани акс этган. Бироқ, сурат ва хабарни йўллаган муштарийнинг хавфсизлиги учун Озодлик ушбу суратни чоп этмади. Хабарни йўллаган тингловчи ишдан ҳайдалиш таҳдидлари сабабли суратни чоп этмаслик шартини илгари сурди. Озодлик бу хабарни ўрганишда давом этади.)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG