Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:11

Мониторинг: "Теримчиларига фақат атала ва қайнаган сув берилмоқда"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Мониторинг: "Теримчиларига фақат атала ва қайнаган сув берилмоқда"

"Инсон ҳуқуқлари фаоли Елена Урлаева мажбурий пахта теримини мониторинг қилиш учун 4 октябрь куни Бўка туманига йўл олди. У тайёрлаган ҳисоботнинг қисқа мазмуни қуйидагича.

"Бўка туманига пахта теримига мажбурий равишда олиб келинган одамларни ҳар томонлама қийнашмоқда. Одамлар хароб шароитларда яшашмоқда. Овқат фақат атала ва қайнаган сув. Улар йиртилган кийимда кунига 80 кило пахта теришга мажбурланмоқда".

Урлаева Бўка туманининг Бўстонлиқ қишлоғида жойлашган "Фидойи Ёшлар"нинг яшаш шароитларини ҳам кўрди. Шароитлар йўқлиги туфайли улар стулларда ухлашга мажбур бўлмоқда.

Сўнгра, Елена собиқ боғчанинг бузилиб ётган биносининг олдига ҳам борди. Бу бинода ҳатто ойналар ҳам йўқ эди. Бу бинода ҳам пахта теримчилари яшамоқда. Улар ҳуқуқ фаолига цементли полда ётишга, қайнаган сув билан атала ичишга мажбурлигидан¸ кунига 80 кило пахта теришга мажбурланаётганлигини айтишди".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG