Линклар

Шошилинч хабар
15 октябр 2024, Тошкент вақти: 21:41

"Таълим ходимларига пахта бекор қилинди дейишди, аммо пулимизни қайтармади"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Таълим ходимларига пахта бекор қилинди дейишди, аммо пулимизни қайтармади"

"Мен Бўстонлиқ туман, Ғазалкент қишлоғидаги Бўстонлиқ қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида ишлайман. Ёзишимдан мақсад шуки, пахта-2017 йиғим- терим ишларида коллежимизга 12 та теримчи юклатилган эди.

Ҳар битта теримчи учун 1 миллион 200 минг сўмдан топшириш кераклиги эълон қилинди. Биз 300 мингдан бердик. Бошқалар неча пулдан берганидан хабаримиз йўқ. Лекин, ҳали кўпчлик пул бериб улгуришмаганди. Орадан кўп вақт ўтмасдан, таълим муассасаларига пахта терими бекор қилингани хақида ТВдаy хабар олдик. Биз берилган пул қайтарилиши керак деб ўйлаймиз. Сабаби, бошқа ташкилотларда қайтарилибди, лекин бизда қайтарилмайди дейишмоқда. Хақиқат қаерда қолди?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG