Линклар

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Озодлик, сиз деб болаларимни пахтага жўната олмаяпман! Оилавий даромадимга зарар бераяпсиз!"

"Журналист ҳақиқатни ёзиши керак. Авваллари сизларни "ҳақиқатни ёзади", деб ўйлардим. Пахта масаласида ёзганларингизни кўриб, асабим бузилмоқда. Хўжайинмисизлар, пахтамизни ким теришига? Афғонистонда қон тукилганида ҳеч кимнинг иши бўлмаган. Хиросима ва Нагасакига халқ ёрдамга борганида ҳеч кимнинг иши бўлмаган. Пахта терса нима бўпти?

Мен ўқитувчиман. Пахта терсам, ўз хоҳишим билан тераман. Ёш боламасманку. Ковенцияда мажбурий меҳнат тақиқланган. Демак, хоҳишим билан чиқаман! Ўзбекистонни кўролмайсизлар. Ютуқларимиз ёқмайдими сизларга? Ёзсангиз, ҳақиқатни ёзинг. Ўқитувчиларнинг эри, акаси, қўшниси фермер бўлса, дарсдан кейин терадида пахтасини. Боласини ҳам олиб чиқадида. Фермернинг боласи ҳам чиқадида. "Оқ нарсани уволи одамни кўр қилади", деб бизнинг қонимизга сингиган.

Сизлар кўр бўлишдан қўрқинглар. "Сир сақлашни хоҳлаб, исмини айтмади", деб ёзмайсизлар. Ҳақиқат бўлса, аниқ исми билан ёзинглар! Ўзбекмисиз ўзи? Мажбурланса, шикоят қилсин. Шикояти кўрилмаса, судга берсин!

Мен ўқитувчиман. Отам фермер, акам фермер. Болаларимни, сизнинг дастингиздан, ёрдамга ҳашарга жўната олмаяпман! Зарар бераяпсиз оилавий даромадимга. Бола меҳнатда тарбияланса, ёмон бўлмайди! Американинг болалари тарбиялими? Ҳаммаси наркоман бўлиб ётибди!"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG