Линклар

Шошилинч хабар
14 октябр 2019, Тошкент вақти: 18:30

ЎЗБЕКИСТОН – “ФВВдан 2100 киши мажбурий равишда пахта теримига юборилмоқда”


ЎЗБЕКИСТОН. “Ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимидан ёзмоқдамиз. Жорий йил 27 сентябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-лейтенант Т.Худойбергеновнинг вазирлик шахсий таркиби, шу жумладан, ёнғин хавфсизлиги тизими ходимларини пахтага юбориш тўғрисида буйруғи чиқди. Унга кўра, тизимидаги 2100 киши мажбурий равишда Жиззах вилоятига пахта теримига юборилади.

Президент қарори билан жорий йил 1 августдан ойлик маош оширилди. Аммо бу қарор негадир бизга татбиқ этилмади. Энди эса яна президент топшириғига зид равишда пахта юборишмоқда...”

(Бу хабар "Paxtagram"га 28 сентябрь куни келган)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG