Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2019, Тошкент вақти: 08:08

ЖИЗЗАХ – “Ёнғин хавфсизлиги институти курсантлари: раҳбарият касаллигимизга ҳам қарамай пахта тердирмоқда” 


ЖИЗЗАХ. “Ёнғин хавфсизлиги институти курсантлари номидан ёзмоқдамиз. Бизни мажбурий тарзда Жиззах вилояти Тошкескан қишлоғига пахта теримига олиб келишди. Раҳбарларимиз “агар сизлардан бегона одам келиб қайси ташкилотдансизлар деб сўраса, кўнгилли теримчилармиз денглар” деб уқтиришди. Ёнғин хавфсизлигидан келганимизни айтмаслигимиз керак экан. Бунинг устига, раҳбарлар “120 кг термагунингча, бирортанг қайтиб кетмайсанлар” деди. Шу сабаб ёмғирга қарамай пахта терилмоқда. Лекин бу кетишда шахсий таркиб узоққа бормайди, пахтага келганимизга бир неча кун бўлди, лекин кўпчилик касал бўлиб қолди. Аҳволимиз оғир, аммо ҳеч ким арзимизга қулоқ солмаяпти...”

(Бу хабар "Paxtagram"га 3 октябрь куни келган)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG