Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2020, Тошкент вақти: 10:11

ФАРҒОНА – “Вилоят ҳокими данғаралик мактаб ходимларининг фожиали ўлимидан хулоса чиқармаган кўринади” 


ФАРҒОНА. “Фарғона вилоятидан ёзмоқдамиз. Режа бажарилганига қарамай, вилоят ҳокими тонгги соат 6 да барча туман ва шаҳар сектор раҳбарларини пахта масаласи бўйича йиғмоқда. Вилоят ҳокимлиги чекка туманлардан қарийб 100-125 км узоқликда. Соат 6 га етиб бориш учун камида соат 4 ларда йўлга чиқиш керак. Бундай йиғилишлардан биз – туман раҳбарлари, чарчадик! Ярим тунгача селектор, эрталаб яна селектор! Ахир, пахта режасини бажардик-ку! Яқиндагина Данғара туманида бир неча мактаб ходимлари ҳалок бўлди. Вилоят ҳокими бу фожиадан ҳам хулоса чиқармаган кўринади! Ғаниевга президентнинг ҳам, сенатнинг ҳам талаби бир пул экан-да. Ёки буларнинг барчаси бир ўйинми?”

(Бу хабар "Paxtagram"га 15 октябрь куни келган.)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG