Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:42

НАМАНГАН – “Шароит йўқлигидан пахтадаги аёлу эркак ҳашарчилар бир хонада ётибди”


НАМАНГАН. “Наманган дон маҳсулотлари” АЖ ишчи-ходимлари номидан ёзмоқдамиз. Раҳбарият ишчиларни пахтага мажбурлаб юбормоқда. Ётоқда ҳам шароит йўқ: аёлу эркаклар бир хонада ётишга мажбур бўлмоқда. Пахтага бормаганлардан ҳар ўн кунга 400 минг сўмдан йиғиб олишяпти. Пул берсангиз ҳам, шанба ва якшанба кунлари ўзингиз теримга боришингиз керак. Раҳбаримиз кадрлар нозирига пул бермаган ва пахтага бормаганларнинг аризасини олишни топширган. Икки ходимни бўшатишди ҳам. Пул бермаган икки ходимни ишхонага киргизмай, дарвозадан хўрлаб ҳайдашди. Раҳбарларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ким чора кўради?”

(Бу хабар "Paxtagram"га 7 октябрь куни келган.)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG