Линклар

Шошилинч хабар
05 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:13

"Пахта териб, Ватан олдидаги мажбуриятимизни бажарайлик!"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Мен пахта тераман, Ватан олдидаги мажбуриятимни бажараман!"

"Охирги пайтларда "пахта" масаласи баъзи бир савияси паст одамлар учун ечими йўқ муаммо, яъни фожеа, бўлиб бормокда. Ўзим қишлоқда 22 йил яшаганман. Пахта очилганга қадар, ҳар бир жараёнида, далага чиққанман. Бу давлат олдидаги менинг мажбуриятим бўлган. Шу юртда яшаябсизми, шу юрт фарзандимисиз, марҳамат қилиб, Ватан олдидаги мажбуриятингизни, яъни ҳашар, пахта, солиқларни бажариб қўйинг.

"Минбар берилди", деб, айю-ханос солишингиз шарт эмас. Бу гапларим ижтимоий тармокларда бўлар-бўлмас маълумотларни ёзаётган бекорчи ва савияси паст инсонларга қаратилган. Шу жаннатмакон юртда тинч яшамоқдамиз. Ҳуқуқимизни талаб қилишдан ва четга чиқиб, юртни сотишдан олдин, Ўзбекистонимиз олдидаги мажбуриятимизни бажариб кўяйлик.

Кейинги сўзим И. А. Каримов даврини муҳокама қилаётган, чет элда ватангадо бўлиб юрган юртдошларимизга бағишланган. Биринчи президентимиз И. А. Каримов узбек халкини калбида мангу яшайди сиз олдин уша инсондай булиб юрт учун ёниб яшаб умризни бахшида этиб куринг.

Хурматли Шавкат Мирзиёев биз шу юрт фарзандимизми хар бир жараёнда, хар бир фаолиятда уз мехнатимиз билан ватанимиз олдидаги мажбурият ва вазифаларимизни адо этамиз".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG