Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:57

"Раҳбарлар пахта баҳона соққа ишлаб қолиш қайғусида"


(Иллюстратив сурат)
(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Раҳбарлар пахта баҳона соққа ишлаб қолиш қайғусида"

"Пахта мавсуми ҳали охиргача етмасидан баъзи ташкилот раҳбарлари соққа ишлаб қолишни кўзламоқдалар. Жумладан, баъзи мактаб директорлари ўзи бошқарадиган мактаб техник ходимларига мажбурий пахта теримига сафарбар бўлишларини ёки 30-40 минг сўмдан пул беришларини талаб қилмоқда.

Бахмал туманидаги мактаблардан бирида ишлайман. Директоримиз ана ўшандай олғирларидан бири. У бугун туман халқ таълими бўлимидан мактабда ишловчи техник ходимлар ва фаррошларни пахтага жўнатиш буюрилганлигини рўкач қилмоқда. "Агар хоҳламасанг пулини тўла, ўзим районодагилар билан гаплашаман, ишда қолаверасан, бўлмаса ўз ҳисобингдан пахтага бориб терим қиласан" дейди. Бунақа нафси бузуқлардан қочиб қутулолмайсан ҳеч. Ҳар қанақа йўл билан ҳам пул олади булар".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG