Линклар

24 феврал 2018, Тошкент вақти: 11:21

"Қўрқмаслар": Пахта даласида болалар мажбурий меҳнатига гувоҳ бўлдик


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Қўрқмаслар": Пахта даласида болалар мажбурий меҳнатига гувоҳ бўлдик

Ўзбекистондаги "Қўрқмаслар" деб аталувчи инсон ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи фаоллари Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида сув танқислиги, Нишон туманида электр йўқлиги ва шунингдек, ёш болалар пахтага сафарбар этилгани ҳақида хабар берди.

"Қўрқмаслар"нинг хабари:

"7 октябрь куни "Қўрқмаслар" фаоллари Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқулова Қашқадарё вилоятига йўл олди. Гуруҳ фаоллари Нишон туманида жойлашган мактаб ва боғча бинолари пахта терими пайтида казармага айлантирилганига гувоҳ бўлди. Елена ва Малоҳат ўқитувчилар айнан шу казармаларда ётоқ билан қолаётганини ҳам кўрди.

Сўнгра, инсон ҳуқуқ ҳимоячилари 6-сонли "Мухриддин Саидалиев" фермер хўжалигига йўл олди. Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқулова у ерда мактаб ва коллеж ўқувчиларини учратди. Бригада етакчиси пахта даласидаги болаларга яширинишни буюрганига қарамай, Елена бу вазиятни суратга олишга улгурди".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG