Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2024, Тошкент вақти: 13:48

СУРХОНДАРЁ – “Режани ошиғи билан бажарсак-да ҳокимлик еримизни тортиб олди”


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

СУРХОНДАРЁ – “Режани ошиғи билан бажарсак-да ҳокимлик еримизни тортиб олди”

15 октябрь. САРИОСИЁ. “Мен – тадбиркор-фермер Боймуҳаммад Саидов, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидан мактуб йўлламоқдаман. Фермерларнинг пахта-ғалла экадиган ерлари туман ҳокими ва кадастр идораси раҳбари томонидан мажбуран тортиб олиниб, туман захирасига қўйилмоқда. Сўнг эса туманда янги пайдо бўлган “Агро Лидер” МЧЖга тендерсиз бериб юборилмоқда. Масалан, бизга тегишли 34,4 гектар ернинг 32,4 гектари ноқонуний равишда тортиб олиниб, юқорида номи зикр қилинган МЧЖга бериб юборилди. Ҳолбуки, пахта ва ғалла режасини ошиғи билан бажариб келаётгандик. Қисқа қилиб айтганда, бизнинг еримизга бошқалар ноқонуний эгалик қилмоқда. Қонуний ҳаққимиз бўлган еримизни қайтариб беришларини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 15 октябрь куни юборилган)

29 октябрь. Ўзбекистонлик блоггерлардан бири 28 октябрь куни "Хамрокул-Саид-даласи"нинг пахта топшириш бўйича контрактация шартномаларини бажарилиши тўғрисидаги ҳужжатни Озодликка Телеграм орқали юборди. Фермер Боймуҳаммад Саидов Озодлик мухбири билан телефон орқали бўлган суҳбатда бу ҳужжатдаги акс этган маълумотни тан олди, бироқ 2017 йилдаги пахта режаси 95% бажарилганини қўшимча қилди:

"Ҳа, аввалги йилларда режа бажарилмай қолгани бўлиши мумкин. Аммо 2017 йилдаги режани 95% бажардим".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG