Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:41

ТОШКЕНТ – “Пахта нормасини бажармаган курсантлардан вазир номига тушунтириш хати олинмоқда”


(Иллюстратив сурат)
(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ТОШКЕНТ – “Пахта нормасини бажармаган курсантлардан вазир номига тушунтириш хати олинмоқда”

ТОШКЕНТ. “Ўзбекистон ИИВ академиясидан ёзмоқдамиз. Пахта терими бошланганидан бери тинчлик йўқ. Биз – курсантларни фуқаро кийимида пахтага олиб кетишмоқда. Майли, ватан равнақи учун шу керак бўлса, пахта терамиз, аммо 100 кило норма қўйилгани чатоқ-да! Бунча пахтани териш осон эмас, ахир. Энг ёмони, ким нормани бажармаса, Ички ишлар вазири номига тушунтириш хати ёздиришмоқда. Пахтани деб ўқишдан ҳайдалиш, пахтани деб ота-оналарни изза қилиш адолатданми?! Биз керак бўлса ватан учун жон беришга тайёрмиз. Аммо ўзимизни пахта даласида эмас, жанг майдонида кўрсатсак¸ дегандик...”

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG