Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2018, Тошкент вақти: 20:20

АНДИЖОН – “Электр тармоқлари корхонасининг 400 ишчиси тазйиқ остида пахта термоқдамиз”


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

АНДИЖОН – “Электр тармоқлари корхонасининг 400 ишчиси тазйиқ остида пахта термоқдамиз”

УЛУҒНОР. “Андижон электр тармоқлари корхонасида ишлаймиз. Корхонамизнинг 400 ишчиси Улуғнор туманига пахта теримига олиб келинди. 29 сентябрь куни ётоққа келганимизда, МХХда ишлаб ҳайдалган ва эндиликда бизнинг корхонага ишга жойлашиб олган шахслар ҳамда МИБ томонидан пора билан ушланган яна бир ҳамкасбимиз пахта штаби раҳбарлари этиб тайинланганини билдик. Собиқ МХХчилар электр тармоқлари корхонасини ҳам эски идораси деб ўйлаяптими, биз ходимларга дўқ-пўписа қилиб, тазйиқ ўтказмоқда. Уларнинг исмларини келтирмадик, аммо гап ким ҳақида кетаётганини раҳбариятимиз яхши билади. Тегишли идораларга ҳам уларни аниқлаш қийин бўлмаса керак.

Собиқ МХХчи корхонамизда ишламайдиган жиянини омборчи қилиб тайинлаган. Жияни эса ичиб олиб, теримчилар билан жанжаллашди. Ҳатто тез ёрдам чақирилди. Директор бу ҳолни кўрса-да, чора кўрмади.

Штабимиз раҳбари бўлиб олган бу шахслар пахтадан озод қилиш эвазига ходимлардан 400-500 минг сўмдан пора ундирмоқда.

Корхонамиз раҳбари ҳам ҳадеганда туман бошлиқларини йиғиб, ходимлар теримда қатнашиши ёки пул йиғиб беришини талаб қиляпти.

Теримчиларга ҳаминқадар шароит яратилган. Бир кун тушлик берилмайди, яна бир кун нон етмай қолади. Терим пули ҳам вақтида берилмаяпти. Озиқ-овқатга деб ушлаб қолишади. Баъзида эса штаб раҳбарияти ўз маишатига сарфлаб юборяпти.

Бизлардан теримда ихтиёрий қатнашаётганимиз ҳақида мажбурий тилхат ёздириб олишган. Меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак бўлган касаба уюшмаси ҳам томошабин бўлиб турибди.

Президентнинг ўзи мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги ҳақида гапираётган бир пайтда бир неча юз ходимнинг ўз иши қолиб, тазйиқ остида теримга жалб этилишини қандай баҳолаш мумкин?!”

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG