Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 13:46

Мониторинг: Пахтага кимлар олиб кетилдию кимлар қайтарилди?


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Мониторинг: Пахтага кимлар олиб кетилдию кимлар қайтарилди?

"Ўзбекистонда мажбурий меҳнат, экология ва яна қатор соҳаларда изчил мониторинглар олиб борувчи ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ва Бўка туманларида бюджет ходимларининг оммавий пахта теримидан қайтгани ҳақида хабар тарқатди.

Урлаева дастлаб Ангрен шаҳар касалхонаси қабулхонаси¸ туғуруқхонаси ва акушерлик комплекси ходимлари билан суҳбатлашган. Уларга кўра, тиббиёт ходимлари 19 сентябрь куни Бўка туманининг "Ўзбекистон" ва Мустақиллик қўрғонларига юборилиб, 22 сентябрда қайта келтирилганини маълум қилганлар.

Елена Урлаева¸ шунингдек Ангрен туманидаги "Ер ости" кўмир шахтасида ишловчи 50 нафар кўмирчи корхона директори буйруғи билан 17 сентябрда Бўка туманига юборилганини маълум қилган.

Бундан ташқари Елена Урлаева Тошкент шаҳрида Ислом Каримов номидаги Техника университети талабаси билан суҳбатлашганини маълум қилган. Талабанинг айтишича, "Ёшлар иттифоқи" фаоллари талабалардан пахтага ихтиёрий чиқишлари ҳақида тилхат ёзиб олган, тилхат ёзишни истамаган ва тилхат ҳақида хабар беришни истаган талабаларни қўрқитганлар.

"Талабалар 20 сентябрда пахтага чиқарилиши керак эди, аммо ҳозиргача терим бошлангани йўқ", деб билдиради Елена Урлаева. Ҳуқуқбон Тошкент Ирригация институти талабалари пахтага чиқарилиб, яна ортга қайтарилганини маълум қилган.

Елена Урлаевага Қорақалпоғистондаги олийгоҳлар талабалари ҳам пахтадан қайтарилганликлари ҳақида хабар берганлар.
Ҳуқуқбон бу ҳолат Фарғона вилоятида ҳам кузатилганини маълум қилган".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG