Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:37

АНДИЖОН – “Теримчиларга ётоқхона қилиб берилган маданият маркази кўмирхонасига ҳам одам жойлаштирилди”


УЛУҒНОР. “Андижон вилоят, Улуғнор туманидан ёзмоқдаман. Туман маданият марказида ишлайман. Маданият марказимиз биноси 2014 йилда таъмирланган эди. Аммо марказимиз 2 йилдан буён пахта терими ҳашарчиларига ётоқхона қилиб берилмоқда. Раҳбарларга тушунтирдик, аммо эшитишни ҳам хоҳлашмаяпти. Марказ бу кетишда авария ҳолатига келади-ку!

Икки ой давомида иш қилолмаймиз. Саҳна, ҳатто кўмирхонамизда ҳам одам ётибди. Энг ачинарлиси, спорт залига аёлларни жойлашди. Пол цемент, каравот йўқ, бу шароитда аёллар соғлиғидан айрилмайдими? Зал ҳатто дезинфекция ҳам қилинмаган. Хоҳлаган ерига хожатхана қурдириб, хоҳлаган еридан кавлаб сув олиб ўтяпти.

Ҳашарчиларнинг саломатлигини ким ўйлайди? Бизнинг маданият марказимиз аҳволи билан ким ҳисоблашади?”

(Бу хабар "Paxtagram"га 15 сентябрь куни келган)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG