Линклар

Шошилинч хабар
19 май 2021, Тошкент вақти: 04:20

ЎЗБЕКИСТОН – “Инсон ҳуқуқлари альянси: пахта далаларида болали аёллар ва вояга етмаган ўсмирларни кўриш мумкин”


ЎЗБЕКИСТОН. “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянсидан мактуб йўлламоқдамиз. Текширув ва ўрганишлардан кейин бу йил давлат мажбурий меҳнатнинг яширин шаклидан фойдаланмоқда деган хулосага келдик. Давлат ташкилотлари ва идоралари хизматчилари мажбуран пахта теримига юборилмоқда. Альянс ходимлари Тошкент вилояти Бўка туманидаги вазиятни ўрганиш учун борганида ҳокимият вакилларининг ҳужумига учради.

Жорий йил 13 октябрь куни Ўрта Чирчиқ тумани даласида Чирчиқ кимё заводи ишчилари пахта тераётгани аниқланди.

Далаларда болали аёллар, вояга етмаган ўсмирлар ва беморларни ҳам кўриш мумкин.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси мажбурий меҳнатга оид аниқланган ҳолатлар юзасидан халқаро ташкилотларга мурожаат қилади”.

(Бу хабар "Paxtagram"га 14 октябрь куни келган.)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG