Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2024, Тошкент вақти: 14:50

"Прага баҳори"нинг Совет қўшнилари томонидан бостирилиши фотосуратларда

Бундан 50 йил олдин -1968 йилнинг 21 августига ўтар кечаси Совет Иттифоқи Чехословакияга бостириб кирганида фотосуратчи Либор Хайски 20 ёшда эди.Совет армияси билан тўқнашувларда 137 нафар чехословакиялик ҳалок бўлган, 500 нафардан кўпроғи оғир яраланган эди.Либор Хайски орадан 50 йил ўтиб, ўша воқеалар пайтида олган суратлари воситасида ўз хотиралари билан ўртоқлашди.

Чехословакия компартияси бош котиби Александр Дубчек раҳнамолигида бошланган ва тарихга “Прага баҳори” номи билан кирган демократик ўзгаришларни бостириш учун 1968 йилда 500 минг аскар Чехословакия ҳудудига киритилди.

Александр Дубчек социализмга инсоний қиëфа бахш этиш ниятида цензурани бекор қилган ва мамлакатда кўппартиявийлик тизимини қарор қилиш ниятида эди. Бироқ "Данубе" деб аталган босқин амалиёти Александр Дубчек бошчилигида бошланган сиëсий ва иқтисодий ислоҳотларга чек қўйди. Чехословакия истилоси 1991 йилгача давом этди.

Сурат таъбни хира қилиши мумкин – Кўрсатиш учун тугмани босинг
Ўша куни Прага радиоси олдидаги воқеада камида 15 одам ҳалок бўлди. Улардан беш нафари ҳайдовчисиз юк машина оламон устига бостирган пайтда ўлган. Бу ҳайдовчисиз юк машинаси қаердан пайдо бўлгани шу кунгача ноаниқ бўлиб қолмоқда. Орадан 21 йил ўтиб, Хайский бу суратларни намойиш этган пайтда кўргазмага келган ёш йигитлардан бири бу суратда қизил кўйлакдаги марҳум унинг отаси эканини айтган.

Хайскига кўра, йигит отасининг исми Вацлав Садилек эканини билдирган ҳамда: “21 йил давомида отамга нима бўлганини билмаган эдим, мана шу суратда унинг қандай ҳалок бўлганини кўрдим”, деб айтган.
 
XS
SM
MD
LG