Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2019, Тошкент вақти: 05:11

Тошкентда гўштга учга бир нисбатда суяк қўшиб сотиш урчиди


Тошкент бозорларида гўштга меъёрдан кўп суяк қўшиб сотиш одатга айланаяпти. Ўзбекистонда дорихона кўплигию китоб дўконлари камлиги танқид қилинди. Фарғоналик боғбон араб хурмосини маҳаллий шароитга мослаштирди.

________________________________________________________________

Бозорларда гўштга меъёрдан ошиқ суяк қўшиб сотилмоқда

Тошкент шаҳри бозорларида гўштга меъёрдан ошиқ суяк қўшиб сотиш одатга айланмоқда (“Жамият”, 3 март). Масалан, Юнусобод деҳқон бозорида бир ярим кило гўштга 500 граммдан ошиқ, Эски жўва деҳқон бозорида эса бир кило гўштга 250-300 грамм суяк қўшиш қассоблар учун оддий ҳол саналади. Тошкент давлат аграр университети доценти Боймамат Қаҳрамонга кўра эса, 1 кило гўштда 150 граммдан ортиқ суяк бўлмаслиги керак, чунки, дейлик, тирик вазни 500 кило бўлган буқадан ўртача 280 кило гўшт олинса, унинг 15 фоизини суяк ташкил қилади. Газета истеъмолчиларнинг талаби асосида бозорлардаги сотувчиларнинг хатти-ҳаракатини жиддий назоратга олиш лозимлигини таъкидлайди.

Матбуот: Дорихоналар кўп, аммо китоб дўкони йўқ

Ўзбекистонда битта ҳам китоб дўкони йўқ туманлар бор (“Даракчи”, 9 март). Масалан, Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида ҳар қадамда озиқ-овқат ва савдо шахобчалари, дорихоналарга тўқнаш келасиз, аммо бирорта ҳам китоб дўконини тополмайсиз. “Бунинг сабаби оддий – тадбиркорларга ва туман раҳбарларига китоб савдоси билан шуғулланадиган дўконнинг кераги йўқ. Чунки уларнинг назарида китоб савдосидан кутиладиган фойда олиш қийин”, деб ёзади газета. Таъкидланишича, ҳар бир туман маркази ва аҳоли зич яшайдиган жойларда китоб дўконлари очиш, шунингдек, китоб нархини пасайтириш чораларини кўриш лозим.

Фарғоналик миришкор араб хурмосини маҳаллий шароитга мослаштирди

Фарғона вилояти Қува тумани “Боистон” маҳалласида яшовчи Иномжон Буваназаров хонадонидаги мўъжаз тажриба боғида араб хурмосини маҳаллий иқлимга мослаштириш бўйича дастлабки ижобий натижаларга эришди (“Оила даврасида”, 8 март). 10 сотихли томорқасида иссиқхона ташкил этиб, лимон, апельсин, мандарин каби цитрус мевалари парваришини йўлга қўйган боғбон айни пайтда банан етиштириш борасидаги тажрибаларини ҳам бойитмоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG