Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2022, Тошкент вақти: 12:53

АҚШ президенти Жо Байден коронавирусга чалинди


Президент Жо Байден.

АҚШ президенти Жо Байден коронавирус инфекциясини юқтирганлиги аниқланди, дея маълум қилди Оқ уй.

Байден эмланиш курсини тўлиқ ўтган, шунингдек, икки марта қайта эмлангани сабабли ундаги коронавирус симптомлари енгил экани айтилмоқда. “Президент Оқ уйда ўзини яккалайди ва маълум вақт шу тарзда ўз вазифаларини тўла ҳажмда бажаришда давом этади”, дейилади хабарда.

Оқ уй протоколига мувофиқ, АҚШ президенти унинг тести манфий чиққунига қадар яккаланган ҳолда ишлаши керак. Манфий тест олинганидан сўнг давлат раҳбари одатий иш тарзига қайтади. Оқ уй Жо Байденнинг саломатлиги ҳақида ҳар куни маълумот бериб туришни ваъда қилди.

Дунёда коронавирус билан касалланиш ортаётгани қайд этилмоқда. Энг юқори ўсиш (+47 фоиз) Яқин Шарқда кузатилди. Европа ва Россияда касалланиш ҳолатлари учдан бир ҳиссага ошган.

XS
SM
MD
LG