Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:35

Президент Трампга Украинани қурол-аслаҳа билан таъминлаш режаси тақдим этилиши мумкин


Javelin ракета отувчи қурол
Javelin ракета отувчи қурол

АҚШ президенти Дональд Трампга Украинага мудофаа қуролларини сотиш ва молиялаштиришга оид 47 миллион доллар қийматга эга режа тақдим этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментидаги манбага таянган ҳолда ABC News хабар қилди.

18 ноябрь куни ABC News ушбу режада Украинани танкларга қарши Javelin ракета тизимлари билан таъминлаш ҳам кўзда тутилганини хабар қилди.

Хабарларга кўра, кўтариб юриш мумкин бўлган Javelin ракета отувчи қуроли, тахминан, 126 минг доллар, унинг ҳар бир ракетаси эса 78 минг доллар туради.

17 ноябрь куни Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот котиби ABC News билан суҳбатда ҳали ҳеч қандай расмий эълон йўқлигини айтди. Аммо, ABC Newsга кўра, қўмита ҳафта бошида ёрдам режасини президентга тақдим этишга рухсат берган.

Ушбу масала бўйича ҳар қандай қарорни АҚШ Конгресси ҳамда президент Трамп маъқуллаши керак.

Украина ҳукумати мамлакат шарқида Россия дастаклаб келаётган айирмачиларга қарши курашиб келади. 2014 йилнинг апрелидан бери Украина шарқидага тўқнашувларда 10 мингдан ошиқ одам ҳалок бўлган.

Россия 2014 йилнинг мартида Украинанинг Қрим минтақасини босиб олиб, уни аннексия қилган.

АҚШ Мудофаа вазири Жим Мэттис август ойида Украинага қилган ташрифи давомида Киевни қурол-аслаҳа билан таъминлашни шахсан қўллашини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги Оқ уй маъмурияти Киевга қурол бериш вазиятни янада кескинлаштириши ҳамда Россия билан тангликни оширишини айтиб, бундан бош тортган эди.

2016 йил Республикачилар партияси ва унинг номзоди Трамп Украинани одамни ўлдирувчи қурол-аслаҳа билан таъминлаш ҳақидаги аввалига ваъдалардан воз кечиб, мамлакатга “тегишли ёрдам” бериш ҳақида ваъда бера бошлади.

Трамп Россия билан алоқаларни яхшилаш тарафдоридир. Шу сабаб айримлар таҳлилчилар президент Москвага қарши санкцияларни енгиллатиши мумкин, деган хавотирларни ҳам изҳор қилиб келади.

Давлат департаменти расмийси ABC News билан суҳбатда кейинги ҳафталарда Украинага қурол сотиш режаси тафсилотларини оммага билдириш юзасидан махсус йиғин бўлиб ўтишини айтди.

XS
SM
MD
LG