Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:25

Россияда қуролли исён кўтарган Евгений Пригожин ким?


Евгений Пригожин. Ростов, 23 июнь, 2023
Евгений Пригожин. Ростов, 23 июнь, 2023

Санкт-Петербургдаги ресторан бизнесменидан Кремл ошхонаси таъминотчисигача айланган, «Вагнер» хусусий ҳарбий ширкатига асос солган, Россиянинг Украина билан урушида ҳам асосий шахсга ва айни пайтда Россия ҳарбий қўмондонлигининг ўткир танқидчисига айланган собиқ маҳкум Евгений Пригожин ҳозир Россия давлатига қарши очиқ қуролли исён кўтарди.

Пригожин 1961 йилда Ленинградда туғилган. Ўсмирлик даврида ўғрилик қилгани учун жазоланган. Бу унинг қуролли талончилик ва вояга етмаганлар савдоси каби тобора оғир жиноятларининг бошланиши эди. У тўққиз йилдан сал кўпроқ қамоқда ўтирган.

1990 йилда Совет Иттифоқида Михаил Горбачёвнинг ошкоралик ва қайта қуриш сиёсати авжига чиққанда озодликка чиқди. Пригожин онасининг иккинчи эри, ўгай отаси билан биргаликда ҳот-дог стендлари тармоғини очди. Ўзининг айтишича, бу иш анча муваффақиятли чиққан эди.

Пригожиннинг Путин билан муносабатлари илк бор қачон бошлангани номаълум. У янги бир тадбиркор бўлган 1990‑йилларда Путин шаҳар мериясида каръерасини бошлаган эди.

Пригожин қўшинларини ортга қайтарди. Исён хроникаси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:30 0:00

Кейинчалик Пригожин ресторан бизнесига кирди. Унинг Санкт-Петербург емакхоналари ҳашаматли бўлиб, уларга ҳокимиятдагилар ва шаҳар элитаси тез-тез бориб туришарди. Кейинчалик у Concord Catering номи остида аввал мактаблар, касалхоналар ва қамоқхоналар учун, кейин эса йирик ҳукумат тадбирлари учун озиқ‑овқат шартномалари тузиб, озиқ-овқат бизнесини янада кенгайтирди.

Шунингдек, у Кремль ва бошқа рус элиталари учун озиқ-овқат шартномалари тузди, шу билан "Путин ошпази" лақабини ҳам орттирволди.

2006 йилда АҚШ президенти Жорж Буш Санкт-Петербургга ташриф буюрганида, Пригожин Путин мезбонлик қилган кечки зиёфатда Буш ва унинг рафиқаси Лаурага шароб қуйган эди.

2012 йилда Пригожин компаниялари Мудофаа вазирлиги билан Россия ҳарбийларига озиқ-овқат ва овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун ёғли шартнома тузди. Шартнома фавқулодда вазиятлар вазири ва Путиннинг узоқ вақтдан бери содиғи бўлган Сергей Шойгу мудофаа вазири этиб тайинланганидан бир неча йил ўтиб ниҳоясига етди. Бу эса Пригожиннинг Шойгуга нисбатан адоватини кучайтирган бўлиши мумкин.

Ёлланма аскарлар ва троллар

Пригожиннинг хусусий ҳарбий компанияларнинг қоронғи дунёсига қачон киргани аниқ эмас, аммо кузатувчилар Сурия можароси бошланган ва унга Россия аралашган вақтда деб тахмин қилишади.

Сурияда фаолият юритган бошқа хусусий компанияларнинг шўъба корхонаси бўлган Вагнер гуруҳи тахминан 2014 йилда Россия Украина шарқидаги қўзғолонни дастаклаб, уни молиялаштирган пайтда пайдо бўлган. Компаниянинг таниқли раҳбарларидан бири собиқ ҳарбий разведка ходими эди.

Кўп йиллар давомида Пригожин Вагнер гуруҳининг ҳомийси эканлигига ишонишган, бироқ 2022 йил сентябригача, яъни Россиянинг Украинага бостириб киришидан бир неча ой ўтгунча, у гуруҳга эгалигини очиқ тан олмаган.

Вагнер жангчилари Суриядаги урушда ваҳшийлик ва уруш жиноятлари содир этганликда айбланган. Улар бошқа мамлакатларда ҳам пайдо бўлган: Судан ва энг муҳими, Пригожин билан боғлиқ компаниялар олтин ва бошқа фойдали қазилмалар бўйича фойдали концессияларга эга бўлган Марказий Африка Республикасида.

2013 йил сентябрь ойида россиялик журналистлар Санкт-Петербург шимоли-ғарбий чеккасида жойлашган «Интернет тадқиқот агентлиги», кейинчалик Россия трол фабрикаси номини олган компанияни суриштиришни бошлади. Пригожиннинг Concord бизнес тармоғига тегишли бўлган компания кўпинча Facebook, Twitter ва VK каби ижтимоий тармоқларда турли профиллар очиш, асабни бузувчи шарҳлар ёзиш ёки сохта аккаунтлар яратиш учун одамларни ёллаган.

2018 йилда, АҚШда Доналд Трамп ғалаба қозонган президентлик сайловларидан икки йил ўтиб, АҚШ Адлия вазирлиги Пригожин ва яна 13 нафар россияликка нисбатан айблов эълон қилди ва уни сайловларга таъсир қилишга уринганликда айблаб, ҳибсга олишга ордер берди.

Тадқиқотчилар «Интернет тадқиқот агентлиги» троллари америкалик сайловчиларга қанчалик таъсир қилгани ҳақида баҳслашса ҳам, бу ҳаракатлар Пригожин учун муваффақият сифатида кўрилди.

Пригожин босқони

Россия 2022 йил 24 февралда Путин буйруғи билан Украинага кенг кўламли ҳужум бошлади. Россия расмийлари ва генераллар Украина қўшинлари тезда мағлуб бўлиб, Киевдаги ҳукумат таслим бўлишини кутган эди.

Ундай бўлмади ва рус армиясидаги муаммолар ошкор бўлгач, Пригожиннинг Вагнер жангчилари жанг майдонида кўпроқ роль ўйнай бошлади. Вагнернинг ёлланма аскарлари Мариуполни қамал қилишда, кейинчалик Северодонецк, Лисичанск ва Бахмутдаги шаҳар жангларида асосий роль ўйнади.

Пригожин Россия қамоқхоналаридан маҳбусларни ёллаш билан ҳам шуғулланди. У Россия ҳарбий раҳбарларини, айниқса, Шойгуни кескин танқид қила бошлади, уни ҳақорат қилди ва Путинни умумий сафарбарлик эълон қилишга ундади. У бир неча бор Россия ҳарбийлари Вагнерни зарур ўқ-дори билан таъминлашдан бош тортганидан шикоят қилган. Пригожин интизомни сақлаш ёки қўрқитиш учун зўравонликлардан кенг фойдаланади. Суриядаги вагнерчилар асирни қийноққа солгани, босқон билан ургани кўрсатилган видеолар тарқалган эди.

Босқон Пригожин учун рамзга айланди; 2022 йил ноябрь ойида Вагнер билан боғлиқ Telegram каналида видео пайдо бўлди. Унда украинларга қочган ва кейинчалик қўлга олингани айтилган аскар қандай қилиб босқон билан ўлдирилгани кўрсатилган. Кейинчалик Пригожин бу актни маъқуллади.

Босқин бошланганидан кўп ўтмай, қонунчилар рус армиясини оммавий танқид қилишни жиноятга тенглаштирганликлари сабабли Пригожиннинг танқидлари диққат тортди. Бошқа томондан бу қонун урушга қарши норозилик билдирган ўнлаб русларни қамоққа ташлаш учун қўлланилган.

Аммо Вагнер қўшинлари баъзи ҳолларда оддий рус қўшинларига қараганда самаралироқ урушган бўлса‑да, гуруҳнинг ёлланма аскарлари, айниқса, Донецкнинг Бахмут шаҳри атрофида жуда катта йўқотишларга учради. Ғарб расмийлари пиёда аскарларининг тинимсиз оқими пайдо бўлганини таъкидлашди, уларнинг аксарияти Вагнер томонидан ёлланган собиқ маҳбуслар эди.

20 май куни деярли 10 ойлик қамалдан сўнг рус қўшинлари Бахмутни эгаллаганини эълон қилди. Путин Вагнер аскарларининг бу курашдаги ролини тан олди, лекин Пригожинни тилга олмади.

Ўз навбатида Пригожин имкониятдан фойдаланиб, Россия ҳарбий раҳбарияти жиғига тега бошлади. Кремлпараст телебошловчи Константин Долгов билан суҳбатда у нафақат Шойгуни, балки унинг фарзандларини ҳам масхара қилди. У, шунингдек, Украинадаги уруш муваффақиятсизликка учрагани, ҳарбий ҳолат жорий этишга чақирди ва 1917 йилги большевиклар тўнтаришидан фарқли бўлмаган тўнтариш хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Вагнер қуролли кучлари жанубдаги Ростов-Дон шаҳрида позицияларни эгаллаб, шимолга, асосий магистраль бўйлаб Москва томон ҳаракатни бошлаганидан бир неча соат ўтгач, Путиннинг ўзи 1917 йилга ишора қилиб, Пригожин исёни унинг 23 йиллик ҳокимияти давомидаги энг катта синовга айланиб бораётганини таъкидлади.

Форум

XS
SM
MD
LG