Линклар

Шошилинч хабар
03 феврал 2023, Тошкент вақти: 18:57

Лукашенко ўзи ва Путин ҳақида: "Биз – тажовузкор, дунёдаги энг зарарли ва заҳарли одамлармиз”


Владимир Путин ва Александр Лукашенко. Минск, 19 декабрь, 2022

Россия президенти Владимир Путин 19 декабрь куни Беларусга ташриф буюрди ва Минскда президент Алекесандр Лукашенко билан музокаралар олиб борди.Учрашувдан сўнг ўтган қўшма матбуот анжуманида Лукашенко Путин билан “коллектив Ғарб тарафидан бўлаётган босимлар муносабати билан” хавфсизлик ва иқтисодиёт масалаларини муҳокама қилиш учун “тез-тез кўришиб туришга” мажбур бўлаётганликларини айтди.

“Кимдир кимнидир ютиб юбормоқчи бўлаётгани ҳақида гапиришяпти. Савол туғилади: нега? Россия ҳамиша бизни дастаклаб келган. Бугунги кунда биз ҳал қила олмаган масала йўқ. Биз ҳам Россия Федерациясини қўллаяпмиз. Энг мушкул вазиятда. Лекин, биласизми, бизни шерик босқинчилар, рўйи заминдаги энг бадкор ва зарарли кимсалар, деб таърифлашади. Владимир Владимирович билан фақат шунинг устида тортишамиз: ким кўпроқ зарарли? У мени айтади. Мен эса у бўлса керак, деб ўйлайман. Ахийри келишиб, иккимиз бир хилмиз, деган қарорга келдик. Вассалом. Кимдир бизни уруштирмоқчи, орамизга нифоқ солмоқчи бўлса, ниятига етолмайди”, деди Лукашенко.

Лукашенко: Ўзбекистон Қозоғистондаги воқеалардан сабоқ чиқариши керак
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:30 0:00

Учрашувда ва матбуот анжуманида Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши масалалари кўтарилмади. Путин Беларус билан Россия қўшма ҳарбий режалаштириш ишларини олиб бораётганини, минтақавий қўшинлар гуруҳи ҳаракат қилаётганини, ягона ҲҲМ тизими яратилгани ва жанговар навбатчиликка қўйилганини айтди.

Россия президентига кўра, у Беларус армиясининг “махсус жанговар қисмли ўқ-дориларни қўллаш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда” қайта жиҳозланган ҳарбий учоқларини бошқариш учун экипажлар тайёрлашни давом эттириш хусусида Лукашенко билан келишган.

Лукашенко айтишича, бу ерда гап “махсус қурол ва махсус ўқ-дориларни олиб юрувчи” учоқлар ҳақида бормоқда. У Россия Беларусга С-400 ва “Искандер” ракета мажмуаларини берганини ва улар аллақачон жанговар навбатчиликка қўйилганини қўшимча қилди.

Расман Беларус армияси Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли урушида иштирок этаётгани йўқ, аммо Лукашенко мамлакат ҳудуди орқали Украинага бостириб киришга, республикада Россия қўшинлари вақтинча жойлаштирилишига рухсат берган. Шунингдек, Россия ҳарбийлари Беларус ҳудудидан Украина шаҳарларига зарба беришмоқда.

Украинага босқин: 298-кун | Россиянинг Белгород шаҳри ўққа тутилди, қурбонлар бор
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:15 0:00

2022 йил 10 октябрда Кремль ва Минск Беларусда бирлашган қўшинлар гуруҳини жойлаштиришга келишишгани эълон қилинганди. Хабарларга кўра, Россиядан Беларусга қарийб 170 танк ва камида 9 минг нафар ҳарбий жўнатилади.

Украина разведкаси айни пайтда Беларус тарафидан ҳужум бўлиши хавф йўқлигини билдирди. Аввалроқ Киев Беларус билан чегарасида тиканак симли темир-бетон девор тиклашга киришган эди. 19 декабрда эса Украина ҚК Россия қўшинларининг шимолдан ҳужум қилиши хавфи манзарасида Беларус билан чегарани мустаҳкамлаётгани маълум бўлди.

Форум

XS
SM
MD
LG