Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2024, Тошкент вақти: 08:11

Путин Ўзбекистонга икки кунлик давлат ташрифини бошлади


Президент Мирзиёев Тошкент аэропортида президент Путинни қарши олмоқда. 26 май, 2024. Кремль матбуот хизмати.
Президент Мирзиёев Тошкент аэропортида президент Путинни қарши олмоқда. 26 май, 2024. Кремль матбуот хизмати.

Россия президенти Владимир Путин 26 май куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Бу Путиннинг шу ой бошида бешинчи президентлик муддатига киришганидан буён учинчи хорижий сафаридир. Аввалроқ у Хитой ва Беларусга ташриф буюрганди.

Якшанба оқшоми Тошкент аэропортида Путинни президент Шавкат Мирзиёев қарши олди.

Путин ва Мирзиёев ташриф аввалида "Янги Ўзбекистон" боғидаги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйишган.

Путиннинг ташрифи муносабати билан Тошкент кўчалари икки давлат байроқлари билан безалган, Ўзбекистон пойтахти бўйлаб экранларда Путин ва бошқа расмийлар олқишланган ёзувлар пайдо бўлган.

Айрим тошкентликлар тармоқларда пойтахт кўчаларида Ўзбекистон байроғидан кўра кўпроқ Россия байроқлари ҳилпираётганини ёзишди.

Кремль чангалидаги ўзбек гази
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:19:16 0:00

Халқаро суриштирувларда Ўзбекистон Ғарб санкцияларига тушган маҳсулотлар Россияга экспорт қилинадиган асосий нуқталардан бири экани айтилади.

Россиянинг газ монополиячиси бўлган "Газпром" ўтган йили Европага сотилмай қолган газини Ўзбекистонга экспорт қилишни бошлаган.

Москва Тошкентнинг асосий ташқи савдо ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Ўтган йили Россия Ўзбекистоннинг ташқи савдо шериклари орасида Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган.

Путин ва Мирзиёев бундан аввал 9 май куни Москвада учрашган эди. Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати икки давлат раҳбарлари "ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик"ни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилганликларини билдирган.

Мирзиёев Марказий Осиёнинг бошқа раҳбарлари билан бир қаторда Қизил майдондаги парадда иштирок этган.

Ташқи сиёсатда Москвадан масофа сақлаб келган биринчи президент Ислом Каримовдан фарқли Мирзиёев 2016 йилда ҳокимиятга келганидан буён Россия билан яқин алоқалар ўрнатган ва совет давридаги айрим рамзларни қайтарган.

XS
SM
MD
LG