Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:54

Қирғизистонда пиширилган рекорд бешбармоқ видеоси Гиннес китобига юборилади (ВИДЕО)


Ташкилотчилар 1464 килограммли рекорд даражадаги бешбармоқ тайёрлаш видеосини Гиннеснинг рекордлар Китоби котибиятига юборишади.

Китобга кириш мақсадида ариза бериш учун котибиятнинг икки нафар вакилини таклиф қилиш ёки уларга видеони жўнатиш керак бўларди, дейди таом тайёрлаш ташкилотчиларидан бири Элнура Кулуева.

Унинг сўзларига қараганда, ташкилотнинг вакилларини таклиф қилиш ҳаражатлари ҳар бири учун 16 минг долларни –10 минг доллар гонорар, шунингдек виза ва сафар ҳаражатлари учун - ташкил қиларди.

«Шу сабабли биз иккинчи вариантни танладик – тайёрлаш жараёнларини видеога олдик, эндиликда инглиз тилига таржима қиламиз ва котибиятга юборамиз. Тадбирга ўнлаб нуфузли ОАВива швециялик икки нафар ошпаз гувоҳ бўлди. “Арт” судияси томонидан суратга олинган видео тез орада жўнатилади», - дейди Кулуева.

Қирғизистонда пиширилган рекорд бешбармоқ видеоси Гиннес китобига юборилади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:47 0:00

Кулуеванинг таъкидлашича, Гиннеснинг рекордлар китобига ариза бериш учун барча талабларга риоя қилинган. 1 тонна 464 кг бешбармоқ ва 117 метрли чучук(қази) тайёрлашга 40 нафар ошпаз ва 100га яқин волонтер қатнашди. Бу миқдордаги таомни тайёрлашга 8 та от сўйилдли, 150 литрли 12та қозон ўрнатилди.

2015 йилда бешбармоқ тайёрлаш бўйича рекорд Остонада ўрнатилган эди. Ўшанда тайёр таомнинг оғирлиги 736,5 килограммни ташкил қилган ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди.

XS
SM
MD
LG