Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:17

Давлат думаси вице-спикери Қирғизистон президентининг фармонидан норози бўлди


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев "Аждодлар хотираси ва тарихи кунларини таъсис қилиш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Бу байрамлар ҳар йили 7 ва 8 ноябрь кунлари нишонланади, дея хабар берди давлат раҳбари маъмурияти. Қирғизистон раҳбари фармони эълон қилиниши биланоқ унга Россия Давлат думаси вице-спикери муносабат билдирди. Игорь Лебедевнинг фикрича, “қирғизлар Россияга қарши кунни миллий байрам қилмоқчи”.

Атамбоевнинг фармонида парламентга бу кунларни дам олиш кунлари деб эълон қилиниши туфайли Меҳнат кодексига ўзгартиш киритиш таклифи берилди.

Президентнинг фикрича, 1916 йилги миллий-озодлик қўзғолонидан сўнг Октябрь инқилоби қирғиз халқига ўзининг давлатчилигини тиклаш имконини берди. Бироқ, президентнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда 7 ноябрь ўз аҳамиятини йўқотиб бормоқда.

«1916 йилги миллий-озодлик қўзғолини ва фожиавий ҳодисаларига, 1917 йилги Февраль ва Октябрь инқилобларига, ривожланишнинг совет давридаги сабоқ ва меросларига, ХХ асрдаги сиёсий қатоғонлар оқибатларига объектив тарихий баҳо бериш ва аждодлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида ҳар йили 7 ва 8 ноябрь кунлари Аждодлар хотираси ва тарихи куни сифатида эълон қилиниши белгиланди», - дейилади фармонда.

Қирғизистон президенти маъмуриятининг Ахборот сиёсати бўлими Россия Давлат думаси вице-спикери Игорь Лебедевга мурожаат билан чиқиб, “ҳужжатларини диққат билан ўқишни” сўради.

«Давлат Думаси депутатининг “қирғизлар Россияга қарши кунни миллий байрам қилмоқчи” дея таъкидлаши у изоҳ бермоқчи бўлган ҳодисанинг асл мақсадини тушунмаслигидан далолат бермоқда», - дейилади президент маъмурияти томонидан тарқатилган хабарда.

Унда таъкидланишича, “Аждодлар хотираси ва тарихи кунларини таъсис этиш тўғрисидаги” фармон 7 ноябрга бошқача мазмун беришга қаратилган. 7 ноябрь шу кунга қадар миллий байрам сифатида нишонланади. 1916 йилги ҳодисалар ҳам мамлакатимизда адолатли равишда Октябрь инқилобининг ижобий қабул қилиниши сифатида талқин қилинади".

«Яшин тезлигида жаноб Игорь Лебедевнинг муносабат билдириши у бу матнни диққат билан ўқиб чиқишга улгурмаганлигини англатади. Нима бўлганда ҳам ҳужжатни диққат билан ўқиб чиқишини маслаҳат қиламиз. Ана ўшанда унинг ўзига ҳам меҳнат муҳожирларига бўлган муносабатларидан воз кечиб, суверен давлат ички ишларига аралашмаслик лозимлиги ойдинлашади», - дейилади президент маъмурияти баёнотида.

26 октябрь куни Россия Давлат Думаси вице-спикери Игорь Лебедев жума куни Қирғизистон фуқароларининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари билан Россия ҳудудларида ишлашини тақиқловчи қонунга ўзгартиш киритиш масаласи муҳокама қилинишини маълум қилган эди. Бу баёнотнинг берилишига Қирғизистонда 7 ва 8 ноябрь кунлари Аждодлар хотираси ва тарихи кунлари деб эълон қилиниши сабаб бўлди. Лебедевнинг фикрича, «қирғизлар Қирғизистонинг Россияга қарши исён кўтарган кунни миллий байрам сифатида белгилашган».

7 ноябрь Қирғизистонда Улуғ Октябрь социалистик революцияси куни сифатида нишонланиб келган. Собиқ совет давлатларида фақат Қирғизистон ва Белорусдагина бу кун дам олиш куни дея эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG