Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 07:58

Қирғизистондаги сайловда Жээнбеков пешқадамлик қилмоқда


Сўўрўнбай Жээнбеков.

Қирғизистонда 15 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловида амалдаги президент А.Атамбаевнинг сафдоши Сўўрўнбай Жээнбеков қарийб 55 фоиз овоз билан олдинда бораяпти.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясининг сўнгги маълумотига кўра, якшанба кунги сайловда овоз беришга эга ватандошларнинг 1 миллион 690 минг нафари қатнашган. Бу республика бўйлаб сайлов давомати қарийб 56 фоизни ташкил этганини англатади.

Ким олдинда, ким ортда?

Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда Қирғизистон социал-демократик партиясидан номзод Сўўрўнбай Жээнбеков пешқадамлик қилаяпти. Унга овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 917 минг нафардан кўпроғи овоз берган.

Ўмурбек Бабанов.
Ўмурбек Бабанов.

Жээнбековнинг асосий рақиби ўлароқ кўрилган Ўмурбек Бабанов 564 мингдан кўпроқ (қарийб 34 фоиз) овоз қозониб, иккинчи ўринни эгаллаган.

“Бутун Қирғизстан” партияси лидери Адахан Мадумаров 108 минг сайловчи (6 фоиздан кўпроқ) овозини йиғиб, учинчи ўринга чиқди.

Тўртинчи ўринда сайловчиларнинг тақрибан 3 фоизининг овозини қозонганТемир Сариев бормоқда. Қолган 7 номзод сайловчиларнинг 1 фоиз овозини ҳам қозона олмаган.

Қирғизистондаги сайловда жами 11 номзод (Эрнис Зарлиқов, Тўқтайим Уметалиева, Темир Сариев, Улукбек Қўчқўров, Таалатбек Масадиқов, Ўмурбек Бабанов, Арстанбек Абдилдаев, Азимбек Бекназаров, Сўўрўнбай Жээнбеков, Адахан Мадумаров ва Арсланбек Малиев) иштирок этди. Сайловнинг биринчи босқичида ғалаба қозониши учун номзод овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпроқ овозини йиғиши лозим.

Энг кўп овоз - туғилган юртлардан

Амалдаги президент Алмазбек Атамбаевнинг сафдоши, сайлов пешқадами Сўўрўнбай Жээнбеков энг кўп овозни ўзи туғилган Ўш вилоятида олди.

Иккинчи ўринда бораётган Ўмурбек Бабанов эса ўзи туғилган Талас вилоятида 85 фоиз сайловчи дастагига эга бўлди.

Агар сайлов натижаларида сезиларли ўзгариш бўлмаса, янги президентнинг инаугурацияси, мавжуд қонунчиликка мувофиқ, шу йил 4 декабригача бўлиб ўтиши керак.

Амалдаги давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг президентлик муддати шу йил 1 декабрида тугайди.

Сайловнинг расмий натижалари бир ҳафта ичида эълон қилинади

Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси Бахтиёр Қодиров маълум қилган.

“Тахминан 5-7 кун ичида сайловнинг расмий натижаларини айтамиз”, деди Қодиров.

Қирғизистон МСК 16 октябрь тушгача сайлов участкаларининг 99 фоизидан маълумотлар келиб тушганини, хориждаги 37 та ҳамда мамлакат ичидаги 3 та сайлов участкасидан автоматик ҳисоб қутилари чекларига оид маълумот ҳали келмаганини билдирди.

Шарҳларни кўринг (3)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG