Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2020, Тошкент вақти: 05:35

Қўқон бозорида ноқонуний гуруҳ таксичилардан “доля” ундирмоқда. Расмийларнинг хабари йўқ (ВИДЕО)


Қўқон бозорининг таксичилар йўловчи оладиган ҳудудида ноқонуний ўлпон ундираëтганлардан бири.

Икки ëш йигит бозордан мижоз олиб чиқиб кетмоқчи бўлаëтган лицензияли таксидан зўравонлик билан 5000 сўм ундиришга уринмоқда. Ҳайдовчидан пул талаб қилаётган йигитлар таксидаги кекса йўловчиларни ҳам ҳақорат қилади ва ҳайдовчи 5000 сўм бермаса¸ машинанинг бозор ҳудудидан чиқарилмаслигини айтади.

Бу воқеа акс этган видео Озодликка 18 ноябрда келди. Жўнатганларнинг айтишича, видео Фарғона вилоят Қўқон шаҳри бозорининг таксилар тўхташи учун ажратилган ҳудудида ëзиб олинган.

Озодлик бир-биридан мустақил ҳолда гаплашган қўқонлик ҳайдовчилар¸ бу йигитларни бозор стоянкасидан мижоз олувчи ҳар бир таксидан 5000 сўмдан ўлпон олувчи “мафия гуруҳи” деб атади. Таксичиларга кўра¸ бу гуруҳ икки-уч йилдан бери куппа-кундузи шундай қароқчилик қилмоқда¸ ҳокимият тизимлари эса бу бедодликка кўз юмиб келмоқда.

Озодликка келган видеоëзувни 19 ноябрь куни кўриб чиққан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати¸ вазиятни тезкор ўрганиб чиқиш мақсадида ҳокимлик¸ ИИБ ва солиқ идораси билан ҳамкорликда махсус гуруҳ тузилиб¸ иш бошланганини билдирди.

“5000 сўмни бермасанг¸ жойингдан жилмайсан!”

Озодликка юборилган видеодаги воқеа¸ уни ëзиб олган қўқонлик йўловчининг айтишича¸ 17 ноябрь куни эрталабки соат 8-9 лар атрофида бўлган.

Қўқон бозоридаги йўлтўсарлар
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:37 0:00

Унда такси белгиси қўйилган сариқ машина олдини тўсаëтган икки йигитнинг ҳайдовчидан 5000 сўм талаб қилаëтгани¸ ҳозир пули йўқлигини айтаëтган ҳайдовчининг эса¸ кейинги сафар келганда беришини айтаëтгани эшитилади.

Жанжал Фарғона томондан келса мостдан ўтганда чап томонда пешеход олдидаги ошхоналар олдида бўлди. Қўқон бозоридаги зўравонлар Андархон чегара постига қатнайдиган машиналардан тўлов йиғаркан. Машина олдини тўсаëтган йигитлар такси одам олгани учун доля сўраяпти. Бермаса¸ одам олдиришмас экан. Адашмасам¸ ҳайдовчи ва кекса аëлни ҳақоратлаëтган зўравоннинг оти Муҳаммад дейишди”¸ дейди Озодликка бу видеони юборган қўқонлик йўловчи.

“Таксичиларни талаëтган мафия”ни кўриб кўрмасликка олишмоқда”

Видеода акс этган воқеа тафсилотларини ўрганиш жараëнида Озодлик қўқонлик бир неча такси ҳайдовчиси билан суҳбатлашди.

Бир-биридан мустақил ҳолда гапирган қўқонлик ҳайдовчилар¸ Қўқон бозори ҳудудида таксилар тўхтаб¸ мижоз олиши учун ажратилган тўхташ жойларининг¸ ўз иборалари билан¸ “кўча болалари, мафия” назоратида эканини билдирди.

Булар кеча пайдо бўлгани йўқ. Камида икки йил бўлди. Бошида 2000 сўм талаб қилаëтган эди¸ ҳозирга келиб¸ 5000 сўмга чиқаришди. На олган пулига чек беради¸ на буларнинг қўлида бейжиги бор. Кимлигини биров билмайди. Бозор ҳудуди ҳокимликка қарайди¸ ҳокимликнинг бу нарсадан хабари йўқлигига ишонмайман. Бу болаларни бундай қутуришидан уларнинг орқасида бақувват акахонлари борлиги кўриниб турипти”¸ деди Озодлик гаплашган қўқонлик такси ҳайдовчиларидан бири.

Бошқа ҳайдовчи¸ бу бедодлик ҳақида Қўқон шаҳар транспорт бошқармасига шикоят билан мурожаат қилгани¸ аммо “бозордаги қароқчи-йўлтўсарлар”га ҳеч қандай чора кўрилмаганини билдирди:

Давлат тўловларидан ташқари буларга ҳам кунига 40-50 минг тўлаш, ходимлар билса ҳам жим туришини кўриб¸ асабим чидамай қолди. Ҳозир бозор ҳудудига кирмайдиган бўлганман. Булар лицензиялилардан 5000 олса¸ лицензияси йўқлардан унданам кўпроқ доля олади. Ҳеч ким индамайди. Участковой¸ бозор маъмурияти¸ шаҳар ҳокимлиги буларни билмайди деб ўйлайсизми?

Шаҳар марказий бозоридаги йўлтўсарлардан мулозимлар бехабар

Озодлик қўқонлик такси ҳайдовчилари¸ қолаверса йўловчилар берган маълумотларга муносабат билдиришни сўраб Қўқон шаҳар ИИБга боғланди.

Ички ишлар тизимининг Озодлик боғланган мулозими¸ бозор ҳудудидаги бундай йўлтўсарлик ва тамагирлик ҳақида “биринчи бор эшитиб турганини” билдирди.

Қўқон бозори тегишли бўлган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати¸ Озодлик тақдим этган видеоëзувни кўриб чиққач¸ қуйидагича жавоб берди:

Шаҳар ҳокимлиги, ички ишлар, солиқ идораси билан ҳамкорликда масалани тезкор ўрганишни бошлади. Масалага ойдинлик кириши билан расмий маълумот йўллаймиз”.

Озодлик мазкур ишчи гуруҳнинг ўрганиш натижасида келган хулосалари тақдим этилиши билан¸ уни жамоатчиликка эълон қилади.

Шарҳларни кўринг (11)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG