Линклар

Шошилинч хабар
18 май 2024, Тошкент вақти: 22:47

Нукус воқеалари бўйича суд ҳукми: Тажимуратов 16 йилга қамалди

Бухоро вилоят судида 2022 йил июлида Нукусдаги намойиш ва зўравонликларга алоқадорликда айбланаётган 22 киши устидан суд якунланмоқда. 31 январда суд айбланувчиларга нисбатан ҳукмни ўқиб эшиттирди. Ҳукмга асосан, асосий айбланувчи сифатида кўрилаётган Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди.

15:20 30.11.2022

Судланувчиларнинг аксари Тажимуратовни айбламоқда

Олий суд матбуот хизмати хабар қилишича, Нукус воқеалари бўйича суд жараёнининг учинчи куни давомида сўроқ қилинган судланувчи Лола Қаллиханова ўз кўрсатмаларида айбига тўлиқ иқрорлигини ва қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

"Хусусан, суд тергови давомида сўроқ қилинган судланувчи Л. Каллыханова ўз кўрсатмаларида айбига тўлиқ иқрорлигини ва қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини айтиб, судланувчи Д. Тажимуратовнинг Нукус шаҳрида митинг ўтказиш ҳақида Жўқорғи Кенгес раиси номига ариза қолдирганлиги ҳақидаги хабарига алданиб, унинг ушбу гапларига ишониб қолганлиги, шу сабабли ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида билдириш ҳамда видеороликлар чиқарганлиги, лекин бу ҳолатлар аҳолини бунчалик даражада кўтарилиб кетишини билмаганлиги, Д. Тажимуратовнинг алдовига учганлиги, ушбу қилмиши оқибатида одамлар вафот этганлиги, уларнинг ўлимида эса ўзини ҳам айбдор деб билишини, шу сабабли ўзини кечирмаслигини, ўзига қўйилган барча айбловларни тўлиқ тан олишини билдирди", дейилади суд хабарида.

Судда иштирок этаётганлар гувоҳлигича, қолган судланувчиларнинг деярли барчаси июл бошида бўлган воқеаларда Даулетмурат Тажимуратовни айблаб, "унинг видео мурожаатлари одамларни кўчага чиқарганини" таъкидлашмоқда.

15:00 30.11.2022

Мустақил Комиссия аъзоси: Бунақа комиссия илгари ҳеч қачон тузилмаган!

Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзоси, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари "Ҳуқуқий таянч" жамоат бирлашмаси раиси Аъзамжон Формонов "Америка овози"га интервью берди.

14:47 30.11.2022

Нукус воқеалари бўйича суд маҳкамаси пайшанбага қолдирилди

Газета.уз нашри хабарича, Қорақалпоғистон воқеалари юзасидан ўтказилаётган суд чоршанба куни тушга қадар давом этди.

Бунга Даулетмурат Тажимуратовнинг эрталаб икки марта бурни қонаши оқибатида ўзини ёмон ҳис қилаётгани, шунингдек бошқа бир судланувчининг адвокати йўқлиги сабабли суд ишида танаффус эълон қилинди.

Суд пайшанба, 1 декабр соат 9:00 да давом этади.

23:41 29.11.2022

Мустақил комиссия барча суд жараёнларини кузатиб боради

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича тузилган мустақил Комиссия аъзолари бошланган суд жараёнларининг барчасида иштирок этадилар.

Комиссия аъзолари орасида ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари депутат Алишер Қодировлар бор.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG